PFK TURON YAYPAN
1.17K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Бахтиёр Ашурматов: "Музокаралар бир ойдан кўпроқ вақт давом этди"

Жамоамиз бош мураббийи мавсумолди трансферлар хусусида Sports.uz сайтига интервью берди.

Батафсил👉 https://sports.uz/183322

Бизни кузатишда давом этинг👉 @fcturon2017
👍18
“Ҳоким кубоги-2023". Мусобақада ёшлар жамоамиз иштирок этади

Шу йилнинг 25-январь кунидан Фарғонада "Ҳоким кубоги-2023" анъанавий халқаро футбол мусобақаси старт олади. 4-февраль кунига қадар давом этадиган мазкур мусобақа вақти асосий таркиб жамоамиз вакилларининг Туркия давлатида ташкил этиладиган йиғини кунларига параллел келиб қолди. Шу боис, "Ҳоким кубоги-2023" мусобақасида Рустам Аъзамов бош мураббийлигидаги U-21 ёшлар жамоамиз иштирок этади.

Мусобақанинг "D” гуруҳидан ўрин олган ёшлар жамоамиз вакиллари илк турда Тожикистоннинг "Хўжанд" клубига қарши майдонга чиқадилар. Учрашув 26-январь, пайшанба куни Қувасой шаҳридаги "Цементчи" ўйингоҳида соат 11:00да бошланади.

Ёшлар жамоамиз вакилларига олдинда кутиб турган нуфузли турнирда омад ва ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#турнир #мусобақа #маҳорат #матонат #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍15🔥1👏1
Жамоамиз вакиллари Туркия йиғини олдидан тиббий кўрикдан ўтишди

Суперлига-2023 ўйинларига қизғин руҳда ҳозирлик кўраётган жамоамиз вакиллари Туркияда ташкил этиладиган йиғин олдидан тиббий кўрикдан ўтишди. Мазкур жараёнда мураббийлар штаби, футболчи ва клуб ходимлари тўлиқ таркиб билан иштирок этдилар.

Аввал хабар берганимиздек, Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари 27-январь санасидан Туркия давлатининг Анталия шаҳрида ташкил этиладиган мавсумолди тайёргарлик йиғинига жўнаб кетадилар.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#йиғин #кўрик #тайёргарлик #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍12🔥1
Суперлига янги мавсуми учун йиллик абонементлар сотуви йўлга қўйилди

Хабарингиз бор, "Турон" жамоамиз янги мавсумдан Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этади. Кўпчилик футбол ихлосмандларининг талаб ва истакларини инобатга олган холда бугундан йиллик абонементлар сотуви қулай нархларда йўлга қўйилди. Айни дамда "Ўзбекистон" ўйингоҳи кассаларида йиллик абонементлар сотуви бошланган. 25-январь санасига қадар йиллик абонементларни харид қилган қилган мухлислар учун имтиёзли чегирмалар мавжуд.

Шошилинг ва улгуриб қолинг! Йиллик абонементлар сони чекланган!

Қўшимча маълумотлар учун алоқа рақамлари:

+998911810477
+998993440477

Телеграм тармоғи орқали боғланиш
👉 @turon_marketing

Эслатма❗️Йиллик абонементлар "Турон" клуби иштирокидаги ўйинларда амал қилади.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#абонемент #мухлис #чипта #маркетинг #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍13🔥5🤩1
Ҳоким кубоги-2023. Ёшлар жамоамиз иштирокидаги гуруҳ босқич ўйинлари тақвими:

"D” гуруҳи. 1-тур.

26-январь, пайшанба
.

⏰11:00.

🏟Қувасой шаҳри. "Цементчи" ўйингоҳи.


"Турон" (U-21) - “Хўжанд"

2-тур.

28-январь, шанба.

⏰14:00.

🏟Қувасой шаҳри. "Цементчи" ўйингоҳи.


"Турон" (U-21) - “ФарДУ"

3-тур.

30-январь, душанба.

⏰14:00.

🏟Қувасой шаҳри. "Цементчи" ўйингоҳи.


"Турон" (U-21) - “Навбаҳор" (U-21)

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#турнир #мусобақа #маҳорат #матонат #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍21🔥1👏1
Мавсумолди тайёргарликнинг иккинчи қисми якунига етди

Хабарингиз бор, 4-январь кунидан Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари клубимиз қароргоҳида йиғилиб, мавсумолди тайёргарликнинг иккинчи қисмига киришишганди.

Куннинг икки қисмида ташкил этилган тайёргарлик жараёнида футболчиларнинг жисмоний тайёргарликларини тиклаш ва маромида ушлаб туриш, тўп билан ишлаш маҳоратларини ошириш машқлари ва фитнес ва тренажёр машғулотлари ўтказилди. Режага мувофиқ, бугундан Яйпан шаҳрида ташкил этилган тайёргарлик жараёнининг иккинчи босқичи якунига етди ва жамоа вакиллари кичик таътилга чиқишди.

Мавсумолди тайёргарликнинг учинчи қисми 27-январь санасидан Туркия давлатининг Анталия шаҳрига кўчади.10-февраль кунига қадар давом этадиган ушбу йиғин мобайнида бир нечта хориж клублари билан ўртоқлик мақомидаги назорат ўйинлари ҳам ташкил этилади.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#машғулот #тайёргарлик #меҳнат #маҳорат #матонат #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍13❤2