PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Ҳар икки жамоа вакиллари учрашув аввалида.
"Қўқон-1912" (U-21) жамоаси мураббийлар штаби.
Ёшлар жамоамиз бош мураббийи Исломбек Исмоилов учрашувни тик турган холда кузатиб бормоқда.
Вакилларимиз мезбонларнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Иқбол Маликжоновга нисбатан қўполлик ишлатишди.
Мезбонларда жарима тўпи.
Зарба йўлланди! Ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришга эришишди.
Мезбонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишади.
Тўп етказиб берилди! Отабек Зокиров! Ҳимоячиларга ёрдамга етиб келган тажрибали ҳужумчимиз барчадан баланд сакраган холда тўпни жарима майдонимиздан узоқлаштирди.
U-21 Биринчилиги. 14-тур.

"Қўқон-1912" (U-21) - “Турон" (U-21) 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
Яна мезбонларда ҳужум! Амал Шавкетовга тасанно! Посбонимиз Иқбол Маликжонов томонидан йўлланган кучли зарбани қайтаришга эришди.
Энди вакилларимиздан ҳужум! Отабек Зокиров рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба йўллаганди, сўнги паллада ортдан етиб келган мезбонлар ҳимоячиси қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди!
Ҳисобни очишга жуда яқин келгандик.
Бурчак тўпи тепамиз.
Тўп етказиб берилди! Эҳҳҳҳ... Элнур Турғуновнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
🟨Сариқ карточка

Ёшлар жамоамиз аъзоси Абдувоситхон Абдурашидов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Хавфли вазият! Яна Отабек Зокиров! Ҳужумчимизнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасини мезбонлар посбони қийинчилик билан қайтарди!
Энди мезбонларда хавфли ҳужум! Мезбонлар футболчиси Муҳсин Норматов чап қанотдан жарима майдонимизга ёриб кириб кучли зарба йўллаганди, бу вазиятда жамоамиз посбони Амал Шавкетов маҳорат кўрсатиб тўпни қайтариб қолди.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
Учрашувнинг биринчи бўлими якунига етди. Ҳозирда ўйинда ҳисоб очилгани йўқ - 0:0.