PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Ўйин жараёнидан лавҳалар.
Coca-Cola Суперлига. 14-тур.

"Қўқон-1912" - "Турон" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
Абдулазизхон Абдурашидовнинг қанотдан йўллаган узатмасини мезбонлар ҳимоячиси қайтариб қолди.
"Қўқон-1912" вакилларида бурчак тўпи.
Тўп етказиб берилди! Жамоамиз посбони Низомиддин Зиёвуддинов муштлари билан тўпни жарима майдонимиздан узоқлатиришга эришди.
Мезбонлар ҳужумда ўйин қоидасини бузишди.
Coca-Cola Суперлига. 14-тур.

"Қўқон-1912" - "Турон" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
"Қўқон-1912" вакиллари навбатдаги ҳужумни ташкил этишганди. Бу вазиятда Владислав Касминин хавфни бартараф этди.
Низомиддин Зиёвуддинов жарима майдонимизга юқоридан етказиб берилган тўпни барчадан баланд сакраган холда эгаллаб олди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ўйиндаги устунлик кўпроқ "Қўқон-1912" вакилларида бўлмоқда.
Билолхон Тошмирзаевга нисбатан қўполлик ишлатилди.
Жарима зарбасига эгамиз.
Музаффар Музаффаровнинг зарбасини мезбонлар ҳимоячиси қайтариб қолди.
🟨Сариқ карточка

Ойбек Рустамов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Фозил Мусаев жарима майдони ичида йиқилиб тушганди, бу вазиятда бош ҳакам пенальти белгилаш учун асос йўқ деб ҳисоблади.