Зарба йўлланди! Низомиддин Зиёвуддинов тўпни қайтаришга эришди.
Синиша Бабич томонидан жарима майдони ичкарисига етказиб берилган тўпга Ихтиёр Тошпўлатов боши билан зарба йўллаганди, ноаниқ.
Якуба Бамбанинг чап қанотдан йўллаган узатмасини вакилларимиз қайтаришди.
Музаффар Музаффаровнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини мезбонлар посбони эгаллаб олди.
Ихтиёр Тошпўлатов! Унинг чалқанча услубда йўллаган зарбасини мезбонлар посбони қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди!
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ вакилларимиз фаол ҳужумлар ташкил этмоқдалар.
Бу вазиятда Шоҳназар Норбеков жамоамиз сардорига нисбатан қўполлик ишлатганди.