Асилбек Қаюмов яхши вазиятга чиқиб бораётганди, сўнги паллада тўпни ўзидан бир оз узоқлаштириб юборди.
Вакилларимиз хавфли ҳужум ташкил этишганди, сўнги паллада меҳмонлар ҳимоячиси тўпга улгуриб қолди.
Асилбек Қаюмов! Ёш ҳужумчимиз дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди! Эҳҳҳ... Мезбонлар ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди!
Вакилларимиз ўнг қанотдан хавфли ҳужум ташкил этишди, тўп Асилбек Қаюмовга қадар етиб келмай қолди.
Эҳҳҳ... Исмоилжон Охунжоновнинг зарбасига бир оз аниқлик етишмади.
Аслиддин Тоштемиров тўпни ўйинга киритиб берди! Эҳҳҳ... Тўп узатилган нуқтага вакилларимиз етиб кела олишмади.
Меҳмонлардан қарши ҳужум! Аслиддин Тоштемиров рақиб ҳужумчисини тўхтатиб қолишга эришди.
🟨Сариқ карточка
Аслиддин Тоштемиров бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди
Аслиддин Тоштемиров бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди
Зарба йўлланди! Эҳҳҳ... Тўп ҳеч кимга тегмаган холда майдон ташқарисига чиқиб кетди.