Учрашув соат 20:00да "Ўзбекистон" ўйингоҳида бошланади ва "Дунё бўйлаб" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 5-июль кунги қарорига кўра, футбол мусобақалари мухлислар иштирокисиз ўтказилади.
Бугунги учрашувнинг жозибадорлигини янада ошириш мақсадида стадионда мухлислар шовқинининг сунъий эффектидан фойдаланилади.
Ўйинни соат 19:55дан бошлаб "Дунё бўйлаб" телеканали орқали жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.