PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Бугунги учрашув расмийлари:

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Игорь Нехочин
VAR ҳаками: Ахрол Рисқуллаев
VAR ассистент: Максим Нехочин
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Ўйинолди машғулотлар якунланди.
Жамоалар кийиниш хонасига йўл олишди.
Учрашув бошланишига оз фурсатлар қолмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учрашувнинг бошланиш қисмидан видео лавҳа.
Ўйин бошланди!
Олға Турон, олға йигитлар!
Coca-Cola Суперлига. 15-тур.

"Турон" - "Сўғдиёна" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
Учрашувни ҳар икки жамоа вакиллари фаол бошладилар.
Меҳмонлар томонидан ижро этилган жарима зарбаси муваффақиятсиз якунланди.
Билолхон Тошмирзаев ўнг қанотдан тезкорлик билан ҳужум ташкил этаётганди, унга нисбатан қўполлик ишлатилди.
Жарима зарбасига эгамиз.
Музаффар Музаффаров тўпни жарима майдони ичкарисига етказиб берди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
Вакилларимиз ҳужумкорликни оширишди.
Қандай вазият! Билолхон Тошмирзаев қанотдан жарима майдони ичкарисига узатма берганди, бу вазиятда Хумоюн Муртозаев тўпга улгурмай қолди.
Ҳисобни очишга жуда яқин келгандик.
Coca-Cola Суперлига. 15-тур.

"Турон" - "Сўғдиёна" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
Яна бир қулай имкониятни қўлдан бой бердик.
Вакилларимиз навбатдаги жарима зарбасини ижро этишганди. Музаффаров томонидан жарима майдони ичкарисига етказиб берилган тўпни Владислав Касминин боши билан Хумоюн Муртозаевга узатиб берганди. Бу вазиятда Муртозаев зарба беролмай қолди.
Яна бир ҳужум! Билолхон Тошмирзаев бир ҳимоячини ортда қолдириб жарима майдони ичкарисига узатма йўллаганди, тўп етказилган жойга вакилларимиз етиб кела олишмади.