PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Музаффар Музаффаровнинг жаримадан етказиб берган тўпини мезбонлар ҳимоячиси қайтарди.
Вакилларимиз томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиқди. Бу вазиятда Суннатилла Абдуллажоновнинг узатмаси Фозил Мусаевга етиб келмай қолди.
Айни дақиқаларда учрашувнинг 56-дақиқаси ўтиб бормоқда.
Қарши ҳужумда жамоамиз аъзоларида яхши имконият юзага келганди, Ким Бойонгнинг узатмаси муваффақиятли чиқмади.
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. 1/8 финал босқич.

"Пахтакор" - "Турон" 0:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)
Жамоамиз сафида ўзгариш:

Ким Бойонг ўрнига Билолхон Тошмирзаев ўйинга қўшилди.
Эҳҳҳ... Қандай имконият!!! Музаффар Музаффаровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси хавфли чиққанди, мезбонлар посбони баланд сакраган холда тўпни эгаллаб олди.
"Пахтакор" сафида ўзгаришлар:

Боян Матич ўрнига Шерзод Темиров, Азизбек Турғунбоев ўрнига Ҳожимат Эркинов ўйинга қўшилди.
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. 1/8 финал босқич.

"Пахтакор" - "Турон" 0:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)
🟨Сариқ карточка

Фозил Мусаев бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Билолхон Тошмирзаев томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиқди, унинг узатмаси Ихтиёр Тошпўлатовга қадар ўтмай қолди.
Фозил Мусаев ва Билолхон Тошмирзаевлар бир-бирларини тушунмай қолишди, акс холда жамоамизда гол уриш учун яхши имконият юзага келаётганди.
Билолхон Тошмирзаевга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. 1/8 финал босқич.

"Пахтакор" - "Турон" 0:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)
Жамоамиз сафида ўзгариш:

Суннатилла Абдуллажонов ўрнига Дониёр Исмоилов ўйинга қўшилди.
Жамоамиз сафида ўзгариш:

Суннатилла Эрматов ўрнига Хумоюн Муртозаев ўйинга қўшилди.
Эҳҳҳҳ... Қандай вазият!!!
Билолхон Тошмирзаевнинг узатмасидан сўнг Ихтиёр Тошпўлатов тўпни дарвозага йўллай олмай қолди!
Ҳисобни очишга жуда яқин келгандик!
Кетма-кет ҳужумлар! Хумоюн Муртозаев рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушганди, бу вазиятда ҳакам ўйин қоидаси бузилмаган деб топди.