Илк ҳужум вакилларимиз томонидан ташкил этилганди, тажрибали Кахи Махарадзе тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди.
Суннатилла Эрматов майдон марказида тўпни эгаллаб ҳужум ташкил этганди, қанотдан мезбонлар жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди.
Билолхон Тошмирзаевнинг ўнг қанотдан кетма-кет икки марта йўллаган узатмаси мезбонлар томонидан бартараф этилди.
Мезбонларнинг чап қанотдан ташкил этган ҳужумлари хавфли чиқаётганди. Бу вазиятда Абдулазизхон Абдурашидов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Тўп етказиб берилди! Ҳимоя чизиғимиз вакиллари хавфни бартараф этишди.
Вакилларимиз томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиқди, бироқ Фозил Мусаевнинг узатмасига Даян Поньевич етиб кела олмади.
Билолхон Тошмирзаев қанотда рақибдан тўпни олиб қўйиб Фозил Мусаевга етказиб берди! Эҳҳҳ... Мусаевнинг зарбасини мезбонлар посбони эгаллаб олди.
Мезбонлар навбатдаги бурчак зарбасини ижро этишди. Жарима майдони ичкарисига етказиб берилган тўпни жамоамиз вакиллари қайтаришди.