PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Coca-Cola Суперлига. 16-тур.

"Локомотив" - "Турон" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
Билолхон Тошмирзаев бир оз жароҳат олди.
Ҳаммаси жойида, Тошмирзаев ўйинни давом эттирмоқда.
Мезбонларнинг чап қанотдан ташкил этган ҳужумлари хавфли чиқаётганди. Бу вазиятда Абдулазизхон Абдурашидов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Coca-Cola Суперлига. 16-тур.

"Локомотив" - "Турон" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
Мезбонларда бурчак тўпи.
Тўп етказиб берилди! Ҳимоя чизиғимиз вакиллари хавфни бартараф этишди.
Вакилларимиз томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиқди, бироқ Фозил Мусаевнинг узатмасига Даян Поньевич етиб кела олмади.
Хавфли вазият!!!
Билолхон Тошмирзаев қанотда рақибдан тўпни олиб қўйиб Фозил Мусаевга етказиб берди! Эҳҳҳ... Мусаевнинг зарбасини мезбонлар посбони эгаллаб олди.
Ўйинда ҳисобни очишга жуда яқин келгандик.
Coca-Cola Суперлига. 16-тур.

"Локомотив" - "Турон" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
Олға Турон, олға йигитлар!
Мезбонлар навбатдаги бурчак зарбасини ижро этишди. Жарима майдони ичкарисига етказиб берилган тўпни жамоамиз вакиллари қайтаришди.
Сўнги дақиқаларда ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
Абдулазизхон Абдурашидовнинг узоқ масофага йўллаган узатмаси хавфли чиққанди, бу вазиятда мезбонлар посбони тўпга улгуриб қолди.
Эҳҳҳ... Суннатилла Абдуллажоновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси мезбонлар ҳимоячисига тегиб қолди.
Coca-Cola Суперлига. 16-тур.

"Локомотив" - "Турон" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
Аслиддин Тоштемировга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ҳаммаси жойида, ёш ҳимоячимиз ўйинни давом эттирмоқда.