PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Жамоамиз сафида ўзгариш:

Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига Сардор Абдураимов ўйинга қўшилди.
🟨Сариқ карточка

Садриддин Абдуллаев бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Гол! Мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди.
Диёр Туроповнинг узатмасини Темурхўжа Абдухолиқов голга айлантирди.
Мезбонлар яна бир гол киритишди.
Азизбек Амонов гол муаллифи.
Coca-Cola Суперлига. 16-тур.

"Локомотив" - "Турон" 3:1 #LIVE

(Иккинчи бўлим)

Голлар: Билолхон Тошмирзаев, 30 (0:1), Темурхўжа Абдухолиқов-пен., 41 (1:1), Темурхўжа Абдухолиқов, 70 (2:1), Азизбек Амонов, 77 (3:1)
Фозил Мусаевнинг узатмаси Билолхон Тошмирзаевга қадар ўтмай қолди.
Мезбонлар томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиққанди, Абдулазизхон Абдурашидов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Хумоюн Муртозаев тўпни эгаллаб олиб хавфли ҳужум ташкил этганди, бош ҳакам ўйин қоидаси бузилган деб топди.
🟨Сариқ карточка

Ислом Рашидхонов ва Музаффар Музаффаровлар бош ҳакам томонидан огоҳлантирилишди.
Жамоамиз сафида ўзгариш:

Фозил Мусаев ўрнига Ким Бойонг ўйинга қўшилди.
Музаффар Музаффаровнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
Иккинчи бўлимга бош ҳакам томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди.
Қанотдан узатиб берилган тўпга Дониёр Исмоилов боши билан зарба йўллаганди, бир оз ноаниқ.
Вакилларимизда бурчак тўпи.
Тўп етказиб берилди! Мезбонлар хавфни бартараф этишди.
Учрашув якунланди, мағлубият.
Эътиборингиз учун ташаккур!
Навбатдаги учрашувларда жамоамиз вакилларига омад ва ғалабали онлар ёр бўлсин!