Шоҳмалик Комилов! Ҳозиргина майдонга тушган футболчи жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаганди, ёшлар жамоамиз посбони Амал Шавкетов маҳорат кўрсатиб тўпни қайтаришга эришди.
Саидафзалхон Аҳроровнинг узатмаси Отабек Зокировгача ўтмай қолди, акс холда ҳисобни очишга жуда яқин келгандик.
Эҳҳҳ... Асилбек Қаюмов жуда қулай вазиятга чиқиб борганди, ёш ҳужумчимизнинг зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.
Яна ёшларимиздан ҳужум! Бу сафар Элнурбек Турғуновнинг зарбасига аниқлик етишмади.