Эҳҳҳ... Асилбек Қаюмовнинг боши билан йўллаган зарбасига бир оз аниқлик етишмади!
Бу вазиятда тўп ёшлар жамоамиз сардори Исмоилжон Охунжонов томонидан жуда қулай тарзда етказиб берилганди.
Энди меҳмонларда ҳужум! Музаффар Мўминовнинг зарбасига аниқлик етишмади.
Ёшлар жамоамиз вакилларининг ҳужуми жуда хавфли чиққанди, сўнги паллада мезбонлар ҳимоячиси тўпга улгуриб қолди.
Ўйин суръати жуда юқори! Майдонда кескин курашларга бой ўйин бўлиб ўтмоқда.
Хусайн Эргашбоевнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
Энди вакилларимизда ҳужум! Асилбек Қаюмовнинг зарбасини меҳмонлар ҳимоячиси майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Тўп етказиб берилди! Эҳҳҳ... Дарвозага кириб кетаётган тўпни ҳимоячи қийинчилик билан қайтариб қолди!
Миржалол Мирзаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.