Эслатиб ўтамиз, бугунги учрашув Ўзбекистон МТРК "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Ўйин шарҳида журналист Абдулла Нурмонов ишлайди.
Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишди.
🟨Сариқ карточка
Абдулазизхон Абдурашидов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Абдулазизхон Абдурашидов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Абдулазизхон Абдурашидовнинг узатмаси Фозил Мусаевга қадар ўтмай қолди.
Яна бир ҳужум! Билолхон Тошмирзаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.
Иван Соловьевнинг жарима майдонимиз ичкарисига ёриб кириб йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
Эҳҳҳҳ... Ихтиёр Тошпўлатовнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб қолди.
Дастлабки дақиқаларда ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда. Жамоалар навбатма-навбат ҳужумлар ташкил этмоқдалар.