Устоз ва мураббийларни табриклаймиз!
Қадрли устоз ва мураббийлар!
Барчангизни "Устоз ва мураббийлар куни" байрами билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Меҳридарё устозларни ардоқлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир.
Биз сизга аввало соғлик ва саломатлик, хонадонгизга тинчлик ва хотиржамлик, ишларингизга омад тилаймиз!
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин азиз устозлар!
Самимий ҳурмат билан,
"Турон" футбол клуби жамоаси

"Турон" - "Сурхон" учрашуви учун кириш чипталари сотувга чиқарилди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 16-октябрь куни "Ўзбекистон" стадионида "Турон" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтади. Кўпчилик футбол мухлисларининг фикрларини инобатга олган холда бугундан бошлаб Coca-Cola Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган мазкур ўйин учун кириш чипталари сотувга чиқарилди. Чипталарни "Ўзбекистон" стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин.
Айтганча, футбол учрашуви аввалида эстрадамизнинг ёрқин вакилларидан бири, истеъдодли хонанда Шоҳруҳхон ижросида концерт дастури ҳам сизни кутмоқда!
Coca-Cola Суперлига.
22-тур.
🗓16-октябрь.
ТУРОН - СУРХОН
🏟"Ўзбекистон" ўйингоҳи.
Қўшимча маълумотлар учун тел: +998902928515
Барча футбол ихлосмандларини қизиқарли ва томошабоп руҳда ўтиши кутилаётган катта футбол учрашувига чорлаб қоламиз!
#ЯНГИ #ТАРИХ #УЧУН #УЧУН #ОЛҒА #ТУРОН

"Қизилқум" билан ўйинга тайёргарлик давом этмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Игорь Шквирин бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари Coca-Cola Суперлиганинг 21-тури доирасида 3-октябрь куни Навоийнинг "Қизилқум" клуби меҳмони бўладилар. Шу муносабат билан айни кунларда жамоамиз мазкур ўйинга тайёргарлик жараёнини қизғин руҳда давом эттирмоқда.
Суратларда вакилларимизнинг Навоий шаҳридаги "Кимёгар" ўйингоҳида ўтказган бугунги машғулотларидан лавҳалар акс этган.
"Турон" матбуот хизмати

U-21 Биринчилиги. Эртага ёшларимиз ўйнайди
Эртага U-21 Биринчилигида 21-тур учрашувлари давом эттирилади. Мазкур тур доирасида Исломбек Исмоилов бош мураббийлигидаги ёшларимиз сафарда Навоийнинг "Қизилқум" (U-21) жамоасига қарши майдонга чиқадилар.
U-21 Биринчилиги.
21-тур.
🗓2-октябрь, шанба.
ҚИЗИЛҚУМ (U-21) - ТУРОН (U-21)
⏰16:15.
🏟Навоий шаҳар "Ёшлик" ўйингоҳи.
Ўтказиб юборманг! Учрашув тафсилотларини биз билан биргаликда кузатиб боринг!
#ЯНГИ #ТАРИХ #УЧУН #ОЛҒА #ТУРОН

Ёшларимиз Навоий шаҳрига етиб боришди
Хабарингиз бор, бугун Исломбек Исмоилов бош мураббийлигидаги ёшларимиз сафар учрашувида Навоийнинг "Қизилқум" (U-21) жамоасига қарши майдонга чиқадилар. Айни вақтда ёшларимиз ушбу учрашувни ўтказиш учун Навоий шаҳрига етиб боришди ва меҳмонхонага жойлашдилар.
U-21 Биринчилигининг 21-туридан ўрин олган "Қизилқум" (U-21) - “Турон" (U-21) баҳси соат 16:15да Навоий шаҳридаги "Ёшлик" ўйингоҳида бошланади. Таъкидлаш жоиз, жамоа бош мураббийи Исломбек Исмоилов бетоблиги туфайли ушбу учрашувда иштирок эта олмайди. Ёшларимизни ўйинга мураббийлар Баҳодир Шамсутдинов ва Миржалол Жўраевлар бошлаб тушишади.