PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
"Қизилқум" билан ўйинга тайёргарлик давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Игорь Шквирин бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари Coca-Cola Суперлиганинг 21-тури доирасида 3-октябрь куни Навоийнинг "Қизилқум" клуби меҳмони бўладилар. Шу муносабат билан айни кунларда жамоамиз мазкур ўйинга тайёргарлик жараёнини қизғин руҳда давом эттирмоқда.

Суратларда вакилларимизнинг Навоий шаҳридаги "Кимёгар" ўйингоҳида ўтказган бугунги машғулотларидан лавҳалар акс этган.


"Турон" матбуот хизмати
U-21 Биринчилиги. Эртага ёшларимиз ўйнайди

Эртага U-21 Биринчилигида 21-тур учрашувлари давом эттирилади. Мазкур тур доирасида Исломбек Исмоилов бош мураббийлигидаги ёшларимиз сафарда Навоийнинг "Қизилқум" (U-21) жамоасига қарши майдонга чиқадилар.

U-21 Биринчилиги.

21-тур.

🗓2-октябрь, шанба.

ҚИЗИЛҚУМ (U-21) - ТУРОН (U-21)

⏰16:15.

🏟Навоий шаҳар "Ёшлик" ўйингоҳи.

Ўтказиб юборманг! Учрашув тафсилотларини биз билан биргаликда кузатиб боринг!


#ЯНГИ #ТАРИХ #УЧУН #ОЛҒА #ТУРОН
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Турон-медиа" тақдим этади!

Жамоамизни олдинда кутиб турган учрашувларнинг видео анонси.

Ўтказиб юборманг! Кўринг, томоша қилинг ва завқланинг!

Клубимиз вакилларига ҳамиша омад ва ғалабали онлар ёр бўлсин!


#ЯНГИ #ТАРИХ #УЧУН #ОЛҒА #ТУРОН
Ёшларимиз Навоий шаҳрига етиб боришди

Хабарингиз бор, бугун Исломбек Исмоилов бош мураббийлигидаги ёшларимиз сафар учрашувида Навоийнинг "Қизилқум" (U-21) жамоасига қарши майдонга чиқадилар. Айни вақтда ёшларимиз ушбу учрашувни ўтказиш учун Навоий шаҳрига етиб боришди ва меҳмонхонага жойлашдилар.

U-21 Биринчилигининг 21-туридан ўрин олган "Қизилқум" (U-21) - “Турон" (U-21) баҳси соат 16:15да Навоий шаҳридаги "Ёшлик" ўйингоҳида бошланади. Таъкидлаш жоиз, жамоа бош мураббийи Исломбек Исмоилов бетоблиги туфайли ушбу учрашувда иштирок эта олмайди. Ёшларимизни ўйинга мураббийлар Баҳодир Шамсутдинов ва Миржалол Жўраевлар бошлаб тушишади.

"Турон" матбуот хизмати
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари!
Бугун бизда навбатдаги футбол куни!
Боиси бугун U-21 Биринчилигида 21-тур учрашувлари давом эттирилади.
Тур доирасида Исломбек Исмоилов бош мураббийлигидаги ёшларимиз сафарда "Қизилқум" (U-21) жамоасига қарши майдонга чиқадилар.
Айни дамда ҳар икки жамоа аъзолари Навоий шаҳридаги "Ёшлик" стадионига етиб келишган.
Эътиборингизга ҳар икки жамоалар таркибларини ҳавола этамиз.