Мезбонлар томонидан ташкил этилган ҳужумчи Владислав Касминин қайтаришга эришди.
Вакилларимиз илк дақиқаларданоқ ҳужумкор ўйин намойиш этмоқдалар.
"Бунёдкор" вакиллари томонидан ташкил этилган ҳужум хавфлм чиқди. Бу вазиятда жамоамиз аъзолари Иброҳим Томивадан тўпни олиб қўйишга эришдилар.
Эҳҳҳ... Вакилларимизда ҳисобни очиш учун яхши имконият юзага келганди, бироқ Отабек Зокировнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.
Жуда хавфли! Билолхон Тошмирзаевнинг зарбасини мезбонлар посбони қийинчилик билан қайтариб қолмоқда!
Тўп етказиб берилди! Ҳакам бу вазиятда дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатилган деб топди.
Яна ҳужум! Яна Билолхон! Тошмирзаевнинг бу сафарги зарбасини мезбонлар посбони Равшан Ягудин эгаллаб олди.
Вакилларимиз рақиб дарвозасини ишғол этиш учун кетма-кет ҳужум ташкил этмоқдалар.
Ҳозирча мезбонлар посбони ҳужумларимизни бартараф этишнинг уддасидан чиқмоқда.
Эҳҳҳ... Суннатилла Абдуллажоновнинг узатмаси ўтмай қолди.
Истеъдодли посбон рақибнинг мураккаб зарбасини қайтаришга эришди.