PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Турон — яхши лойиҳа. У қисқа вақт ичида нафақат ўз атрофида, балки бошқа вилоятларда ҳам ҳурматга сазовор бўлишга эришди. Бу энг муҳим жиҳат. Кўпчилик клуб Про лигага тушиб кетмаслигини истаяпти. Ваҳоланки, катта натижаларга эришиб ҳам мухлислар меҳрини қозонмаган клублар ҳақида сиз яхши биласиз.

Про лига бу ҳаётнинг тугаши эмас. Ҳар биримиз уришни билганимиз каби, йиқилишга ҳам тайёр туришимиз лозим. Йиқилмайдиган одам эмас, йиқилганида ҳам қайтиб оёққа тура оладиган одам кучлидир. Ҳар бир қабул қилган зарбамиз бизга оғриқ билан бирга дарс ҳам беради. Бундан хулоса чиқаришимиз ва йўл қўйилган хатоларни такрорламаслигимиз муҳим.

Менга Турон билан бир қаторда 15 йил аввалги Бунёдкор, Машъал, 5 йил аввалги Обод, 1 йил аввалги Истиқлол, ҳозир мавжуд бўлган Андижон, Насаф лойиҳалари ҳам ёқади. Агар ҳаммамиз тўғри ишлаганимизда, биз уларнинг аксарини сақлаб қолишимиз мумкин эди. Афсуски, уларнинг айримлари ҳақиқат топа олмасликларига ишонди ва футболдан қўл силтаб юборди. Айрим ноинсоф кишилар томонидан барпо этилган пирамида нафақат уларни йиқита олди, балки катта арбобларнинг ҳам миллионлар ўйинидан совушига олиб келди.

Бизнинг соҳада фитналар кўп. Биз уларга қарши ҳар кун, ҳар соат курашамиз. Натижаси муҳим эмас, муҳими кураша олаётганимиз. Биз Туронни ҳам шунга чақирамиз ва ишонамизки, унинг асосчилари ўз ғояларини амалга ошириш учун олдинга юришда давом этади. Ва албатта ҳамма яхши тушуниши керакки, яхши лойиҳаларни сақлаб қолиш учун спорт принципларидан воз кечилмайди. Қонунлар, қоидалар олдида ҳамма бир бўлиши энг муҳим жиҳат.

Бугун ўзгаришлар бор. Тўғри йўлдагилар баъзида ғолиб келади, баъзида эса йўқ. Ахир Турон ҳам йил аввал катта ғалабага эришди, тўғри йўналиш ғолиб чиқди. Кейинги қайтиш янада кучлироқ, янада ақллироқ бўлиши шарт. Шундай экан, нияти тоза кишиларга биргина ҳитобимиз бор: ҳеч қачон таслим бўлманг. Минг машаққатли бўлса ҳам, минг узоқ бўлса ҳам — барибир тўғри йўлдан юриш керак. Бу бизга ички хотиржамлик беради. Шу кунгача бундан ҳам улуғроқ бахтни кўрганим йўқ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда сайлов бошланди

Соат 8:00 дан бошлаб бутун Ўзбекистондаги участкаларда давлат мадҳияси янгради ва шундан сўнг Президентлик сайлови учун овоз бериш жараёнлари бошланди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни!
U-21 Биринчилигида 23-тур учрашувлари якунланди. Барча беллашувларда қайд этилган натижалар ва мусобақа жадвалидаги вазият.
Игорь Шквирин ўз ҳоҳишига кўра лавозимидан озод этилди

Хабарингиз бор, жамоамиз Coca-Cola Суперлиганинг 23-тури доирасида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига имкониятни бой берди. Куни кеча клубимиз раҳбарияти ва мураббийлар штаби вакиллари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди ва жамоа томонидан қайд этилаётган қониқарсиз натижалар танқидий кўриб чиқилди. Мазкур йиғилиш якунида, жамоа бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган Игорь Анатольевич Шквирин ўз ҳоҳишига кўра истеъфога чиқарилди ва клуб билан дўстона хайрлашди.

"Турон" футбол клуби истеъдодли мутахассис Игорь Шквиринга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирган холда унга келгусида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қолади.


"Турон" матбуот хизмати
Coca-Cola Суперлига. 23-тур учрашувларида қайд этилган барча натижалар ва мусобақа жадвалидаги вазият.
Онлайн-викторина. "Турон" футбол клуби қачон ташкил топгани ҳақида биласизми?
Anonymous Quiz
10%
2015-йил 5-май
7%
2016-йил 5-май
68%
2017-йил 5-май
9%
2018-йил 5-май
6%
2019-йил 5-май
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Турон-медиа" тақдим этади!

"Ўзбекистон" ўйингоҳига биз билан биргаликда саёҳат қилишга тайёрмисиз?

"Турон-медиа" ўйингоҳимиздан махсус видео лавҳа тайёрлади.

Кўринг, томоша қилинг, ва завқланинг!

Биз сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!


#ЯНГИ #ТАРИХ #УЧУН #ОЛҒА #ТУРОН
БУГУН ФУТБОЛ!

Бугун U-18 Биринчилигида 20-тур учрашувлари давом эттирилади. Тур доирасида Ўлмасбек Раҳмонов бош мураббийлигидаги ёшларимиз сафарда "Қизилқум" (U-18) жамоасига қарши майдонга тушадилар.


U-18 Биринчилиги.

20-тур.

🗓27-октябрь, чоршанба.

⏰15:00.

"Қизилқум" (U-18) - “Турон" (U-18)

Ўтказиб юборманг! Учрашув тафсилотларини биз билан биргаликда кузатиб боринг!


#ЯНГИ #ТАРИХ #УЧУН #ОЛҒА #ТУРОН
Forwarded from UzPFL
📋 Bugun U18 Chempionatida 20-tur uchrashuvlari davom ettiriladi

📲 https://t.me/uzpfl
📲 PFL.uz rasmiy sahifalari

Twitter | Instagram | Facebook | YouTube
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари!
Айни дақиқаларда Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" ўйингоҳи захира майдонида Исломбек Исмоилов бош мураббийлигидаги ёшлар жамоамиз назорат учрашуви ўтказмоқда.
Ёшларимизнинг бугунги спарринг рақиби Тошкентнинг "Қўрғонтепа" жамоаси бўлади.

Ҳозиргина мазкур ўйин бошланди.
Ёшлар жамоамиз таркиби:

#Асосий_таркиб
Отабек Агеев, Элнурбек Турғунов, Жасурбек Хурсанов, Саидафзалхон Аҳроров, Абдувоситхон Абдурашидов, Муҳаммадҳайит Қўлдашев, Азизхон Эркинов, Асадбек Саитхонов, Абдуғаффор Маҳмудов, Саидумархон Содиқов, Рустамхон Азимов.

#Бош_мураббий
Исломбек Исмоилов
Ёшларимиз ўйинда катта устунликка эга бўлган холда рақиб дарвозасига дастлабки дақиқаларданоқ кетма-кет голлар урмоқдалар.
Назорат учрашуви.

"Турон" (U-21) - “Қўрғонтепа" (Тошкент) 4:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)

Голлар: Рустамхон Азимов, (1:0), Саидумархон Содиқов, (2:0), Абдувосидхон Абдурашидов, (3:0), Абдуғаффор Маҳмудов, (4:0)
Ҳисобдаги акс этаётгани каби ўйиндаги устунлик ҳам ёшлар жамоамиз вакиллари томонида бўлмоқда.