PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Назорат учрашуви. Ёшлар жамоаларимизнинг ўзаро тўқнашувида дарвозаларга 7 та гол урилди

Хабарингиз бор, айни кунларда Coca-Cola Суперлигида қисқа муддатлик танаффус юзага келган. Шу муносабат билан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлик холатини маромида ушлаб туриш мақсадида бугун Исломбек Исмоилов бош мураббийлигидаги U-21 ҳамда Ўлмасбек Раҳмонов бош мураббийлигидаги U-18 жамоаларимиз ўзаро назорат учрашувида майдонга тушишди. "Ўзбекистон" ўйингоҳи захира майдонида ташкил этилган беллашув 4:3 ҳисобида U-21 жамоамиз вакилларининг ғалабаси билан якунланди.


Назорат учрашуви.

"Турон" (U-21) - “Турон" (U-18) 4:3


Яйпан. "Ўзбекистон" ўйингоҳи захира майдони.

"Турон" (U-21): Отабек Агеев, Элнурбек Турғунов, Жасурбек Хурсанов, Саидафзалхон Аҳроров, Расул Абдурахмонов, Муҳаммадҳайит Қўлдашев, Асадбек Саитхонов, Азизхон Эркинов, Абдуғаффор Маҳмудов, Саидумархон Содиқов, Абдувосидхон Абдурашидов.

"Турон" (U-18): Лазизбек Мақсудов, Саидакбар Умаралиев, Фаррухжон Қодиров, Муҳаммаджафар Усмонов, Азизбек Илҳомжонов, Аюбхон Исақов, Абдураҳим Сайдуллаев, Сирожиддин Солижонов, Умиджон Ўктамалиев, Русланбек Маҳкамов, Миразиз Маҳаммадалиев.
Захирадан ўйинга қўшилганлар: Авазбек Муродов, Азизбек Эргашалиев, Абдураҳмон Аҳмаджонов, Баҳодир Султонов, Нодирбек Аҳмаджонов, Зикрулла Абдуллажонов, Бунёдбек Солижонов, Муҳаммадзиё Адҳамжонов, Абубакир Тоштемиров, Абубакир Мухторов, Мақсудбек Тожибоев, Салоҳиддин Мирсаломов, Бахтиёр Мамарасулов.

Ёшлар жамоаларимизга олдиндаги учрашувларда омад ва ғалабали онлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

"Турон" матбуот хизмати
Ёш ҳимоячимиз Аслиддин Тоштемиров Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида гол урди

Бугун U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Бангладеш учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашувни асосий таркибда бошлаган жамоамиз аъзоси, иқтидорли ёш ҳимоячи Аслиддин Тоштемиров майдонда 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилди ва ўйиннинг 26-дақиқасида боши билан зарба йўллаб ажойиб гол уришга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон - Бангладеш 6:0

30 октябрь 2021 йил.

Тошкент. "Пахтакор" стадиони.

Ҳакамлар: Муҳаммад Муфид Габайен, Аҳмад Мансур Муҳсин, Замирбек Чинибеков, Юсуке Араки.

Голлар: Улуғбек Ҳошимов 12, - 1:0. Элдорбек Бегимов 15, - 2:0. Улуғбек Ҳошимов 16, - 3:0. Аслиддин Тоштемиров 26, - 4:0. Аббосбек Файзуллаев 64, - 5:0. Алишер Одилов 88, - 6:0.

#ОЛҒА_ЎЗБЕКИСТОН
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аслиддин Тоштемировнинг Бангладеш дарвозасига киритган голи.
Бахтиёржон Толиповни табриклаймиз!

Бугун “Қўқон-1912” клуби президенти Бахтиёржон Толиповнинг туғилган куни. Клуб раҳбари бугун ўзларининг 60 ёшларини қарши олмоқдалар. Бахтиёржон Толипов қимматли вақтларини аямаган холда клубимизга дўстона маслаҳатларини мунтазам равишда бериб келмоқдалар.

Фурсатдан фойдаланиб “Турон” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, ишчи-ходимлар ва барча мухлислари номидан Бахтиёр акани самимий муборакбод этамиз. У кишига сиҳат-саломатлик, машаққатли меҳнат фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.


Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
Forwarded from UzArgument
argos.uz saytida Prezident huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi tomonidan hokimlar reytingi e’lon qilindi.
Siz ham o’z nomzodingiz reytingiga xissangizni qo’shing!
(Avvalgi so’rovnomada eng ko’p ovoz to’plagan hokimlar)
Final Results
34%
Andijon viloyati - Shuxrat Abdurahmonov
11%
Farg’ona viloyati - Xayrullo Bozorov
1%
Namangan viloyati - Shavkat Abdurazzoqov
2%
Toshkent viloyati - Davron Xidoyatov
4%
Navoiy viloyati - Qobil Tursunov
10%
Samarqand viloyati - Erkinjon Turdimov
37%
Toshkent sh - Jahongir Artikxodjaev
Расулжон Абдураҳмоновни табриклаймиз!

Бугун ёшлар жамоамиз аъзоси Расулжон Абдураҳмонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Фурсатдан фойдаланиб жамоамизнинг барча мухлислари номидан Расулжон Абдураҳмоновни таваллуд куни билан табриклаймиз. Унга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида юксак зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.


Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Coca-Cola Суперлиганинг биринчи даврасида жамоамизнинг "Машъал"га қарши ўйини қандай руҳда ўтганди? Муборак жамоаси билан ўтган илк учрашувни ёдга оламиз.

25.06.2021-йил. Яйпан. "Ўзбекистон" ўйингоҳи.