PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Coca-Cola Суперлига. 24-тур.

"Машъал" - "Турон" 0:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)
Жамоамиз посбони Акмал Ортиқов мезбонлар футболчисининг зарбасини эгаллаб олиб ҳужумни бартараф этди.
Жуда хавфли! Вакилларимиз тезкор қарши ҳужум ташкил этишди, Билолхон Тошмирзаевнинг қанотдан йўллаган узатмасига вакилларимиз бир оз ета олмай қолишди!
Ҳисобни очишга жуда яқин келгандик.
Мезбонлардан ҳам хавфли ҳужум! Шаймановнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
Жамоалардан кетма-кет ҳужумлар! Ўйин жуда юқори суръатда давом этмоқда!
Coca-Cola Суперлига. 24-тур.

"Машъал" - "Турон" 0:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)
Вакилларимиз ҳисобни очишганди, Хумоюн Муртозаевнинг голи ўйиндан ташқари холат дея баҳоланди.
Бу вазиятда Тошмирзаевдан тўпни қабул қилиб олган Муртозаев жуда қулай вазиятдан зарба йўллаб дарвозани ишғол этганди.
Владислав Касминин ва Самандар Шукуриллаевлар ўзаро тортишиб кетишганди. Бош ҳакам ҳар икки футболчига ҳам сариқ карточка кўрсатди.
Coca-Cola Суперлига. 24-тур.

"Машъал" - "Турон" 0:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)
Музаффаров Музаффаровнинг узатмаси хавфли чиқди, бироқ Сардор Абдураимов тўпга бир оз кеч қолди.
Мезбонлар сафида ўзгариш:

Ойбек Нурматов ўрнига Ифеани Ифеани майдонга туширилди.
Билолхон Тошмирзаевнинг узатмаси Хумоюн Муртозаевга қадар ўтмай қолди.
Жамоамиз сафида ўзгариш:

Музаффар Музаффаров ўрнига Асилбек Қаюмов майдонга туширилди.
Мезбонларда бурчак тўпи.
Тўп етказиб берилди! Вазият жамоамиз фойдасига якунланди.
Жамоамиз фан клуби раиси Амирулло Собиров вакилларимизни инновацион услубда қўллаб-қувватлаб ғалабага чорламоқда.
Эҳҳҳ... Асилбек Қаюмов жарима майдони ичкарисидан зарба йўллаганди, бироқ тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.
Ким Бойонг жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаганди, бироқ кореялик футболчининг зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.