PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Машғулотлар давом этмоқда, эртага жамоанинг мавсумолди тайёргарлик режаси кўриб чиқилади

Хабарингиз бор, жамоамиз вакиллари 7-январь кунидан янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошладилар. Клубимиз қароргоҳида ташкил этилаётган машғулотларда асосан тикланиш ва жисмоний тайёргарликни оширишга эътибор қаратилмоқда. Эртага, 10-январь кунидан бошлаб машғулотлар куннинг икки вақтида ташкил этилади.

Шунингдек, эртага клубимиз қароргоҳида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтади. Клуб раҳбарияти иштирокида ташкил этиладиган йиғилишда жамоанинг мавсумга тайёргарлик режаси ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган турли масалалар кўриб чиқилади.


"Турон" матбуот хизмати
👍57🔥10👎8
Бугунги кун қайноқ хабарларга бой ўтиши кутилмоқда. Биздан узоқлашманг!
👍63🔥8🤩5❤2
Вадим Барнич клубимизда иш бошлади

Хабарингиз бор, аввалроқ клубимизда европалик мутахассис бошлаши ҳақида маълумот бергандик. Кутилган мутахассис Вадим Барнич билан бугун расман шартнома имзоланди ва у клубимизда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий лавозимида ишлаши келишиб олинди. Асли келиб чиқиши Латвия давлатидан бўлган мутахассис бунга қадар 5 йил давомида Германиянинг "Фортуна Дюссельдорф" клуби мураббийлар штабида ишлаган.

"Турон" футбол клуби вакиллари ҳамда футбол мухлислари номидан Вадим Барничга жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.


"Турон" матбуот хизмати
👍47🔥6🎉6🤩3
Яқин фурсатлар ичида сиз азиз мухлисларни яна бир қайноқ хабар кутмоқда. Биздан узоқлашмай туринг!
👍32🔥6🤩6😢4👎1
Собир Хамидов клубимиз бош директори лавозимига тайинланди

Фаолияти давомида "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Қўқон-1912" каби клублар сафида ёрқин ўйин намойиш этган холда мухлислар эътиборини қозонган собиқ футболчи Собир Хамидов клубимиз тизимида ишлаб келаётганидан хабарингиз бор. Меҳнат фаолияти давомида тиришқоқлиги билан ўзини кўрсатган мутахассис эндиликда клубимиз бош директори лавозимида иш бошлайди.

Собир Хамидов "Турон" футбол клуби ташкил этилганидан жамоа билан бирга. Шунингдек, у Ўзбекистон туманида ташкил этилган "Олимжон Акбаров" номли жамоада ҳам ўйнаганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз. Собир Хамидов "Турон"га дастлаб футболчи сифатида жалб этилган бўлса, сўнги икки мавсумдан буён спорт директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Жамоамизнинг барча мухлислари ва клубимиз вакиллари номидан Собир Хамидовни янги лавозим билан муборакбод этган холда унга улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


"Турон" матбуот хизмати
👍45🔥6
Жамоамизнинг бугунги машғулотлари ёпиқ спорт залида ташкил этилди

Барчангизга маълум, айни кунларда жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлик машғулотлари қизғин руҳда давом эттирилмоқда. Об-ҳавонинг бир оз ноқулай келгани боис бугунги машғулотлар Қўқон шаҳридаги "Аҳмадхон" спорт мажмуасининг ёпиқ спорт залида ташкил этилди.

Қувноқ ва ўзгача услубда ташкил этилган бугунги машғулотларга Анвар Бердиев билан биргаликда жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Вадим Барничлар бошчилик қилишди.


"Турон" матбуот хизмати
👍15
Расман! Абдуғани Камолов - "Турон" аъзоси!

Айни кунларда мавсумолди тайёргарлик жараёнини қизғин руҳда давом эттираётган жамоамиз таркибига янги футболчилар келиб қўшилмоқда. Жумладан бугун ёш футболчи Абдуғани Камолов билан шартнома имзоланди.

Маълумот учун, Абдуғани Камолов 2000 йилда туғилган, ўйнайдиган ампуласи - ҳимоячи, бунга қадар "Бунёдкор" ёшлар жамоаси, "Металлург" ёшлар жамоаси, "Бухоро" ва "Андижон" клублари сафида майдонга тушган. Шунингдек, у Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолигига номзод футболчи саналади.

"Турон" футбол клуби Абдуғани Камоловнинг жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайди.


"Турон" матбуот хизмати
👍19🎉6