Бугун Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги-2022" мусобақасида 1-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг "В" гуруҳидан ўрин олган вакилларимиз 1-тур доирасида "Андижон-2" жамоасига қарши баҳс олиб борадилар.
Белллашув соат 14:00да Қиргулидаги "Нефтчи" СК майдонида бошланади.
👍3
Айни вақтда жамоамиз вакиллари ўйин бўлиб ўтадиган стадионга етиб келишган.
👍2
Ўтказиб юборманг! Учрашув тафсилотларини биз билан биргаликда кузатиб боринг!
👍3
Маълумот учун, жамоамиз "Ҳоким кубоги-2022" мусобақасида "Турон-2" номи остида иштирок этади. Мазкур мусобақага асосий таркиб жамоамизга ёш иқтидорли футболчиларни саралаб олиш мақсадида U-16 ва U-19 ёшлар жамоаларимиз жалб этилган.
Жамоамиз таркиби:
Мирзоҳид Жалилов, Русланбек Маҳкамов, Жасурбек Хурсанов, Авазбек Муродов, Абдувосидхон Абдурашидов, Озодбек Рашидов, Азизбек Эргашалиев, Абдураҳим Сайдуллаев, Фаррухжон Қодиров, Умиджон Ўктамалиев, Муҳаммаджафар Усмонов.
Мирзоҳид Жалилов, Русланбек Маҳкамов, Жасурбек Хурсанов, Авазбек Муродов, Абдувосидхон Абдурашидов, Озодбек Рашидов, Азизбек Эргашалиев, Абдураҳим Сайдуллаев, Фаррухжон Қодиров, Умиджон Ўктамалиев, Муҳаммаджафар Усмонов.
👍7
Айни дақиқаларда учрашувнинг биринчи бўлими давом этмоқда.
👍3
Ортда қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа вакилларида қулай вазиятлар юзага келган бўлса-да, ҳозирча ўйинда ҳисоб очилгани йўқ.
Жамоамиз сафида Фаррухжон Қодиров, Муҳаммаджафар Усмоновлар бир неча бор рақиб дарвозаси томон хавфли зарбаларни йўллашга муваффақ бўлишди.
Вуҳҳҳ!!! Ажойиб вазият!!! Умиджон Ўктамалиевнинг қанотдан йўллаган узатмаси зарбага айланиб кетди ва андижонликлар посбони тўпни қийинчилик билан қайтармоқда!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўйин жараёнидан лавҳа. Вакилларимиз жарима зарбаси ижро этишди.
👍3
👍7🤩5
Вакилларимиз бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳужумкорликни оширишди.