Расман! Акмал Турсунбоев "Турон" футболчиси!
Янги мавсум олдидан жамоамиз таркиби кучайтирилишда давом этмоқда. Жумладан тажрибали посбон Акмал Турсунбоев эндиликда "Турон" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Шу кунга қадар жамоамиз кўригида иштирок этаётган дарвозабон бугун клубимиз билан расмий шартномага имзо чекди.
Акмал Турсунбоев бугунга қадар "Пахтакор", "Металлург", "Андижон", "Бунёдкор" ва "Бухоро" жамоаларида ўйнаган.
Клубимиз вакиллари ва барча футбол мухлислари номидан Акмал Турсунбоевнинг жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
"Турон" матбуот хизмати
www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз
#кўрик #трансфер #омад #муваффақият #ғалаба #оила #жамоа #турон

👍8
Расман! Бобур Қосимов "Турон" футболчиси!
Жамоамиз янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш мақсадида трансфер ишларини давом эттирмоқда. Айни кунга қадар йиғинларда иштирок этиб мураббийлар штаби кўригида бўлиб турган ярим ҳимоячи Бобур Қосимов расман жамоамиз сафига қўшилди. Тажрибали футболчи бугун клубимиз билан расмий шартномага имзо чекди.
Маълумот учун, Бобур Қосимов бугунга қадар "Сўғдиёна", "Машъал", "Бухоро" ва "Динамо" жамоалари сафида майдонга тушган.
Клубимиз вакиллари ва барча футбол мухлислари номидан Бобур Қосимовнинг жамоамиздаги фаолиятида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

👍8🤩1
Низомиддин Зиёвутдинов жамоамиз аъзосига айланди
Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида жамоамиз сафида ўтказган дарвозабон Низомиддин Зиёвутдинов эндиликда клубимизнинг тўлақонли аъзосига айланди. Истеъдодли посбон бугун жамоамиз билан расмий шартномага имзо чекди.
Низомиддин Зиёвутдинов бугунга қадар АГМК, "Қизилқум", "Андижон" жамоалари сафида ўйнаган. Шунингдек, у Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибига ҳам жалб этилган посбон ҳисобланади.
Клубимиз вакиллари ва барча мухлислар номидан Низомиддин Зиёвутдиновнинг жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Расман! Ғолиббек Сарибоев жамоамизга қайтди
Ўтган мавсумни Самарқанднинг "Динамо" клуби сафида ўтказган иқтидорли ҳимоячи Ғолиббек Сарибоев яна жамоамизга қайтди. У бугун клубимиз билан расмий шартномага имзо чекди.
Маълумот учун, Ғолиббек Сарибоев 2019-2020 йилги мавсумларда жамоамиз сафида майдонга тушиб кўплаб ютуқ ва ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшганлиги билан мухлислар эътиборини қозонган футболчи саналади.
Клубимиз вакиллари ва футбол мухлислари номидан Ғолиббек Сарибоевнинг жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

👍12
Расман! Хушнудбек Авилов "Турон" футболчиси!
Янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш мақсадида жамоамиз томонидан амалга оширилаётган трансферлар давом этмоқда. Жумладан, бугун иқтидорли ҳимоячи Хушнудбек Авилов билан расмий шартнома имзоланди.
Маълумот учун, Хушнудбек Авилов фаолияти давомида "Пахтакор", "Андижон", "Навбаҳор", "Қўқон-1912" клублари сафида майдонга тушган.
Клубимиз вакиллари ва футбол мухлислари номидан Хушнудбек Авиловнинг жамоамиздаги фаолиятида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

👍9
Тайёргарликнинг навбатдаги босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилади
Янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган холда тайёргарлик жараёнини қизғин руҳда олиб бораётган жамоамизнинг навбатдаги йиғини Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Эртага, 8-февраль кунидан бошлаб жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғинлари пойтахтимизга кўчади.
Тошкент йиғинига йўл олаётган "Турон" делегацияси таркиби:
Бош мураббий: Анвар Бердиев
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Вадим Барнич
Ёрдамчи мураббий: Азизхон Исомиддинов.
Жамоа таркиби:
Дарвозабонлар: Акмал Турсунбоев, Низомиддин Зиёвутдинов, Мирзоҳиджон Жалилов.
Ҳимоячилар: Хушнудбек Авилов, Исмоилжон Охунжонов, Марлен Чобанов, Аслиддин Тоштемиров, Абдуғани Камолов, Ғолиббек Сарибоев, Сиёвуш Хабибуллоев.
Ярим ҳимоячилар: Бобур Қосимов, Дониёр Исмоилов, Сардор Абдураимов, Шариф Раҳматов, Аъзам Алиев.
Ҳужумчилар: Асилбек Қаюмов, Хумоюн Муртозаев, Рустамхон Азимов, Абдулазизхон Абдурашидов, Азиз Ибрагимов, Ким Бо Ёнг.
Маъмур: Нозимжон Саматов.
Клуб шифокорлари: Геннадий Черефанов, Дилшод Улуғбеков, Баҳодир Хайдаров.
Клуб медиа ва матбуот хизмати ходимлари: Бекзод Толибов, Дилмурод Содиқов, Дилмурод Исақов.
Клуб таржимони: Нурулло Субҳонов.
Шунингдек, ёш иқтидорли ҳимоячи Саидафзалхон Аҳроров айни кунларда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғинларида иштирок этаётганлиги туфайли жамоамиз машғулотларига 11 февраль кунидан келиб қўшилади.
Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган тайёргарлик жараёни 8-16 февраль кунларига белгиланган. Йиғин давомида "Сўғдиёна" (9-февраль) ва "Локомотив" (16-февраль) клублари билан назорат ўйинларини ўтказиш режалаштирилмоқда.
"Турон" матбуот хизмати
#тайёргарлик #меҳнат #маҳорат #матонат #ишонч #ғалаба #жамоа #турон

👍20
Forwarded from UzPFL
OAV vakillarini akkreditatsiyadan o‘tkazish jarayoni 8-fevralda start oladi
O‘zbekiston Professional futbol ligasi tomonidan o‘tkaziladigan barcha musobaqalar uchun OAV vakillarini akkreditatsiyadan o‘tkazish jarayoni 8-fevral — seshanba kuni start oladi va u 24-fevralga qadar davom etadi.
Akkreditatsiyadan o‘tish istagida bo‘lgan OAV belgilangan shart asosida ariza varaqasini taqdim etadi. Shuningdek, barchaga “O‘zPFL tomonidan o‘tkaziladigan tadbirlar va musobaqalarda ishlovchi OAV vakillari uchun media yo‘riqnoma” bilan tanishib chiqish tavsiya etiladi.
📲 https://t.me/uzpfl
📲 PFL.uz rasmiy sahifalari
Twitter | Instagram | Facebook | YouTube

Тошкентдаги йиғин бошланди, эртага "Сўғдиёна" билан ўйнаймиз
Аввал хабар берганимиздек, Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари бугундан Тошкент шаҳрида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлашди. Мавсумга пухта ҳозирлик кўриш, жамоавий ўйинни шакллантириш мақсадида эртага Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби билан назорат учрашуви ташкил этилади. Ҳар икки жамоа вакилларининг ўзаро келишувига кўра, мазкур ўйин соат 12:00да Тошкент шаҳридаги "Жар" спорт мажмуаси захира майдонида бошланади.
Назорат учрашуви.
"Сўғдиёна" - "Турон"
⏰12:00.
🏟"Жар" спорт мажмуаси захира майдони.
Ўтказиб юборманг! Учрашув "Турон-медиа" ишчи гуруҳи томонидан клубимизнинг YOUTUBE тармоғидаги расмий саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.
www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз
#учрашув #синов #омад #муваффақият #ишонч #жамоа #турон

👍5