Forwarded from UzPFL
Эртадан "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашуви чипталари сотувга чиқарилади
Яйпан шаҳрида катта футбол байрамлари давом этади! Жорий йилнинг 2-март куни "Ўзбекистон" ўйингоҳида Coca-Cola Суперлиганинг 1-тури доирасида Фарғонанинг "Нефтчи" ва Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" жамоалари ўртасида дерби учрашуви бўлиб ўтади.
Айни кунларда мазкур учрашувни жуда кўплаб футбол мухлислари бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб бориш истагида эканлигини маълум қилишмоқда. Бизга йўлланаётган мурожаатларни инобатга олган холда эртага, 28-февраль, душанба куни соат 09:00дан бошлаб "Ўзбекистон" стадиони кассаларида "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашуви чипталари сотувга чиқарилади.
Шошилинг ва улгуриб қолинг! Сизни катта футбол учрашуви кутмоқда!
Чипталар савдоси бўйича қўшимча маълумотларни +998902928515 ягона алоқа рақами орқали олишингиз мумкин бўлади.
"Турон" матбуот хизмати
www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз
#футбол #учрашув #дерби #чипта #мухлис #атмосфера #байрам

👍9👏2🔥1
Forwarded from «Учар» инфо. 5минут
Суратдаги инсонлар ака-ука Қодирхон ва Олимхон Аҳмедовлар. Бугунги Турон асосчилари. Яйпан аҳлига катта футболни қайтарган кишилар. Диёнатли, виждонли, ваъдасига собит инсонлар. Уларнинг аҳиллиги ва самимийлигига доим ҳавас қиламан.
Турон — хусусий клуб. Регламентларга тўла амал қилаётган клуб. Икки йил ичида мухлислар меҳрини қозонган клуб. Катта меҳнат ва машаққат эвазига ишлаётган катта жамоа. Бугун биз биргаликда кичик тарих ёздик. Янги футбол мавсуми кўтаринки руҳда, мухлислар билан лиқ тўла стадионда старт олди. Бунинг учун Яйпан аҳлига, ўйинни бевосита стадиондан кузатган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровга, учрашувни юқори савияда ташкил қилиш учун меҳнат қилган барча-барчага миннатдорчилик билдирамиз.
Футбол баҳори барчамизга бирдек муборак бўлсин. Дунёда тинчлик бўлсин, уруш бўлмасин. Яхши инсонлар доим кўпаяверсин.

👏50👍29🤩2