PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Forwarded from UzPFL
🇺🇿 O’zbekiston Superkubogi. Taqdirlash marosimidan fotosuratlar 🏆

📲
https://t.me/uzpfl
Эртадан "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашуви чипталари сотувга чиқарилади

Яйпан шаҳрида катта футбол байрамлари давом этади! Жорий йилнинг 2-март куни "Ўзбекистон" ўйингоҳида Coca-Cola Суперлиганинг 1-тури доирасида Фарғонанинг "Нефтчи" ва Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" жамоалари ўртасида дерби учрашуви бўлиб ўтади.

Айни кунларда мазкур учрашувни жуда кўплаб футбол мухлислари бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб бориш истагида эканлигини маълум қилишмоқда. Бизга йўлланаётган мурожаатларни инобатга олган холда эртага, 28-февраль, душанба куни соат 09:00дан бошлаб "Ўзбекистон" стадиони кассаларида "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашуви чипталари сотувга чиқарилади.

Шошилинг ва улгуриб қолинг! Сизни катта футбол учрашуви кутмоқда!

Чипталар савдоси бўйича қўшимча маълумотларни
+998902928515 ягона алоқа рақами орқали олишингиз мумкин бўлади.

"Турон" матбуот хизмати

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#футбол #учрашув #дерби #чипта #мухлис #атмосфера #байрам
👍9👏2🔥1
Суратдаги инсонлар ака-ука Қодирхон ва Олимхон Аҳмедовлар. Бугунги Турон асосчилари. Яйпан аҳлига катта футболни қайтарган кишилар. Диёнатли, виждонли, ваъдасига собит инсонлар. Уларнинг аҳиллиги ва самимийлигига доим ҳавас қиламан.

Турон — хусусий клуб. Регламентларга тўла амал қилаётган клуб. Икки йил ичида мухлислар меҳрини қозонган клуб. Катта меҳнат ва машаққат эвазига ишлаётган катта жамоа. Бугун биз биргаликда кичик тарих ёздик. Янги футбол мавсуми кўтаринки руҳда, мухлислар билан лиқ тўла стадионда старт олди. Бунинг учун Яйпан аҳлига, ўйинни бевосита стадиондан кузатган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровга, учрашувни юқори савияда ташкил қилиш учун меҳнат қилган барча-барчага миннатдорчилик билдирамиз.

Футбол баҳори барчамизга бирдек муборак бўлсин. Дунёда тинчлик бўлсин, уруш бўлмасин. Яхши инсонлар доим кўпаяверсин.
👏50👍29🤩2
Live stream scheduled for
"Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашуви чипталари сотувга чиқарилди

Яйпан шаҳрида катта футбол байрамлари давом этади! Жорий йилнинг 2-март куни "Ўзбекистон" ўйингоҳида Coca-Cola Суперлиганинг 1-тури доирасида Фарғонанинг "Нефтчи" ва Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" жамоалари ўртасида дерби учрашуви бўлиб ўтади.

Айни кунларда мазкур учрашувни жуда кўплаб футбол мухлислари бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб бориш истагида эканлигини маълум қилишмоқда. Бизга йўлланаётган мурожаатларни инобатга олган холда бугундан "Ўзбекистон" стадиони кассаларида "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашуви чипталари сотувга чиқарилади.

Шошилинг ва улгуриб қолинг! Сизни катта футбол учрашуви кутмоқда!

Чипталар савдоси бўйича қўшимча маълумотларни
+998902928515 ягона алоқа рақами орқали олишингиз мумкин бўлади.

"Турон" матбуот хизмати

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#футбол #учрашув #дерби #чипта #мухлис #атмосфера #байрам
👍8👏1
Live stream started
Live stream finished (1 minute)
Live stream started
Назорат учрашуви.

"Турон" - "Пахтакор-79" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
Учрашувнинг бошланиш қисмидан фотолавҳалар.
👍5
Жамоамиз таркиби:

Акмал Турсунбоев (Д), Хушнудбек Авилов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Марлен Чобанов, Ғолиббек Сарибоев, Бобур Қосимов, Аъзам Алиев, Абдулазизхон Абдурашидов, Сардор Абдураимов, Ким Бо Ёнг, Хумоюн Муртозаев.

#Бош_мураббий
Анвар Бердиев
Назорат учрашуви.

"Турон" - "Пахтакор-79" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
ГОООООЛЛЛ!!!

Хумоюн Муртозаевнинг ажойиб узатмасидан сўнг Сардор Абдураимов ўйинда ҳисобни очмоқда!
👍12