PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Эртанги ўйин олдидан концерт дастури ва очилиш маросими ўтказилади

Хабарингиз бор, эртага "Ўзбекистон" ўйингоҳида Coca-Cola Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур ўйин олдидан турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилиши белгиланган.

Мавсумнинг расмий очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда бошқа турли мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашишлари режалаштирилган. Шунингдек, футбол мухлисларига кўтаринки кайфият улашиш мақсадида таниқли эстрада хонандалари иштирокида махсус концерт дастури ҳам намойиш этилади.

Эртанги ўйин олдидан томошабинларни соат 16:00дан бошлаб "Ўзбекистон" ўйингоҳига киришларига рухсат берилади.

Катта футбол байрамини ўтказиб юборманг! Биз сизни Яйпанда кутамиз!


"Турон" матбуот хизмати

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#футбол #учрашув #дерби #мухлис #атмосфера #маросим #концерт #байрам
👍12
Forwarded from Proliga
🇺🇿 Pro liganing 2022-yilgi mavsumi 5-martda start oladi.

1-tur uchrashuvlari boshlanish vaqtlari

📲 https://t.me/ProLigaUZB
👍11
БУГУН КАТТА ФУТБОЛ КУНИ!

Coca-Cola Суперлига. 1-тур.

🗓2-март, чоршанба.

НЕФТЧИ - ҚЎҚОН-1912

⏰18:30.

🏟Яйпан. "Ўзбекистон" ўйингоҳи.

Ўтказиб юборманг! Учрашув олдидан расмий очилиш маросими ва байрамона концерт дастури намойиш этилади.

Футбол мухлислари соат 16:00дан бошлаб стадионга киришлари мумкин бўлади. Чипталар сотуви "Ўзбекистон" ўйингоҳи кассаларида давом этмоқда.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#футбол #учрашув #учрашув #яйпан #концерт #мухлис #атмосфера #байрам
👍9🤩9
Бугун "Ўзбекистон" ўйингоҳи анжуманлар залида "Турон" футбол клубининг 2022 йилги мавсум олдидан тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тақдимот маросими жараёни, самимий тилаклар, жамоанинг уй ва сафар либослари, жамоанинг тўлиқ таркиби.

Барча-барчаси ҳақида кун давомида фото ва видео тақдимотлар эътиборингизга ҳавола этилади.

Биздан узоқлашманг!
👍14
Хакимжон Муҳиддинов, Ўзбекистон тумани спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи:

- "Азиз футбол ихлосмандлари! Аввало, гўзал баҳор кунларида туманимизда катта футбол мавсумининг очилиши билан самимий қутлайман. Барчангизга чуқур ҳурматим ва энг эзгу тилакларимни билдиришдан бениҳоя мамнунман.

"Турон" футбол клуби гарчи ташкил этилганига қисқа фурсат бўлган бўлса-да, қисқа фурсатлар ичида юртимизда ўз ўрнига эга бўла олди, мухлислар эътиборини қозона олди. Клуб тизимида амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар учун мутасаддиларга, бу йўлда меҳнат қилаётган барча-барчага туманимиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман.

Яқин кунлар ичида "Турон" футбол клубининг Европа стандартлари асосида барпо этилаётган замонавий базаси фойдаланишга топширилади. Бу ўз навбатида туманимизда ва ёндош худудлардаги ёшларни спортга жалб этишга, болалар футболини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Яна бир бор янги футбол мавсуми муборак бўлсин!


"Турон" матбуот хизмати
👍6
Анвар Бердиев, "Турон" бош мураббийи:

- "Аввало барчангизни янги футбол мавсуми билан табриклайман. "Турон" жамоаси ҳамиша ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келган. Янги мавсум аввалида клубимиз раҳбарияти олдимизга жамоани Суперлигага қайтариш вазифасини қўйди. Биз барчамиз бу йўлда бирлашиб мавсум якунида "Турон"ни Про-лига чемпиони сифатида Суперлигага қайтариш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

Таъкидлаш жоиз, клубимиз таъсисчилари ва хомийлари жамоага барча шароитларни яратиб беришмоқда. Шунингдек, вилоятимиз ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят футбол ассоцияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев ва бошқа мутассадди ташкилотлар вакиллари бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Яратиб берилаётган шароитлар учун клубимиз хомийларига ва вилоятимиз мутасаддиларига жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз.

"Турон" жамоасининг жонкуяр мухлислари ҳар доимгидек бизни бутун мавсум давомида қўллаб-қувватлаб туришларига ишонамиз. Сиз азиз мухлислардан биз ҳамиша миннатдормиз.


"Турон" матбуот хизмати
👍7
Амирулло Собиров, фан клуб раиси:

- "Турон" ташкил этилганига кўп бўлмаган бўлса-да, қисқа фурсат ичида барчанинг эътиборини қозона олдик. Бугунга қадар турли босқичлардан ўтдик, ғалабали ва мағлубиятли кунлар ҳам бошимиздан ўтди. Жамоамиз бир нечта мусобақаларда чемпионликка ҳам эришди.

Азиз футболчилар ва жамоамиз мураббийлари! Сизлар янги мавсумда бир оила каби ҳаракат қилиб биз мухлисларга яна чемпионликни туҳфа этишларинга ишонамиз! Жамоа мухлислари ҳар доим сизлар билан!


"Турон" матбуот хизмати
👍7
Низомиддин Зиёвутдинов, дарвозабон. 2022 йилги мавсумда 1-рақамли либосда ҳаракат қилади.

#TURON_MEDIA
Акмал Турсунбоев, дарвозабон. 2022 йилги мавсумда 12-рақамли либосда ҳаракат қилади.

#TURON_MEDIA
Мирзоҳид Жалилов, дарвозабон. 2022 йилги мавсумда 99-рақамли либосда ҳаракат қилади.

#TURON_MEDIA
👍6
Абдулазизхон Абдурашидов, ҳимоячи. 2022 йилги мавсумда 2-рақамли либосда ҳаракат қилади.

#TURON_MEDIA
👍2
Любомир Бондаренка, ҳимоячи. 2022 йилги мавсумда 3-рақамли либосда ҳаракат қилади.

#TURON_MEDIA
👍3
Аслиддин Тоштемиров, ҳимоячи. 2022 йилги мавсумда 4-рақамли либосда ҳаракат қилади.

#TURON_MEDIA
👍2
Марлен Чобанов, ҳимоячи. 2022 йилги мавсумда 5-рақамли либосда ҳаракат қилади.

#TURON_MEDIA
🤩6👍2🔥1
Абдуғани Камолов, ҳимоячи. 2022 йилги мавсумда 18-рақамли либосда ҳаракат қилади.

#TURON_MEDIA
👍4
Жасурбек Ўринов, ҳимоячи. 2022 йилги мавсумда 20-рақамли либосда ҳаракат қилади.

#TURON_MEDIA
Ғолиббек Сарибоев, ҳимоячи. 2022 йилги мавсумда 22-рақамли либосда ҳаракат қилади.

#TURON_MEDIA
👍2
Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, ҳимоячи. 2022 йилги мавсумда 23-рақамли либосда ҳаракат қилади.

#TURON_MEDIA
Саидафзалхон Ахроров, ҳимоячи. 2022 йилги мавсумда 34-рақамли либосда ҳаракат қилади.

#TURON_MEDIA
👍2