Ўйин суръати жуда юқори! Ҳар икки жамоа вакиллари майдонда жиддий кураш олиб бормоқдалар.
Мезбонлар бурчак зарбаси ижро этишди. Вазият жамоамиз ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.
Мезбонлар футболчиси Исломбек Баратовда яхши имконият юзага келганди, ёш ҳужумчининг зарбаси ноаниқ чиқди.
Ким Бо Йонг дриблинг эвазига ҳимоячилардан ўтиб кетишга уринганди, бироқ сўнги паллада тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
👍6
Мирзоҳид Мирзамаҳмудовнинг қанотдан жарима майдони ичкарисига йўллаган узатмаси ўтмай қолди, акс холда вакилларимизда яхши имконият юзага келиши мумкин эди.
Бобурбек Қосимов ҳимоячилардан ўтиб кета олмади, бу вазиятда Хумоюн Муртозаев жарима майдони ичкарисида тўпни дарвозага йўллаш учун тайёр турганди.
Эҳҳҳ... Абдуғани Камолов чап қанотдан жарима майдони ичкарисига узатма йўллади! Афсус, унинг узатмасига вакилларимиз бир оз ета олмай қолишди.
Ҳожиакбар Юнусовнинг зарбаси аниқ чиққанди, жамоамиз посбони Низомиддин Зиёвутдинов тўпни қайтаришга эришди.
👍8
Айни дақиқаларда биринчи бўлимнинг 40-дақиқаси ўтиб бормоқда. Ҳозирча дарвозалар ишғол этилганича йўқ - 0:0.
Вакилларимиз биринчи бўлимнинг сўнги дақиқаларида ҳужумкорликни янада оширишди.
Биринчи бўлимга бош ҳакам томонидан 2 дақиқа қўшиб берилди.