Иккинчи бўлимда жамоамиз сафида ўзгаришлар:
Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Абдулазизхон Абдурашидовлар ўрнига Ғолиббек Сарибоев ва Сардор Абдунабиевлар ўйинга қўшилишди.
Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Абдулазизхон Абдурашидовлар ўрнига Ғолиббек Сарибоев ва Сардор Абдунабиевлар ўйинга қўшилишди.
Хавфли вазият! Вакилларимиздан ҳужум! Ким Бо Йонгнинг узатмасидан сўнг Сардор Абдунабиев зарба йўллаганди, мезбонлар посбони қийинчилик билан эгаллаб олди.
Эҳҳҳҳ... Сардор Абдунабиев яхши вазиятга чиқиб бораётганди, бироқ бу вазиятда ўйиндан ташқари холат бор экан.
👍3
Яна бир вазият!!! Хумоюн Муртозаевнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қолди.
👍3
Навбатдаги вазият! Марлен Чобанов! Ҳимоячимизнинг зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.
👍6
Ким Бо Йонг ҳимоячилар қуршовида бўлганига қарамасдан боши билан дарвоза томон зарба йўллашга муваффақ бўлганди, бироқ кореялик футболчининг зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.
👍8
Жамоамиз сардори Сардор Абдураимов рақиб жарима майдони ичкарисида йиқилганди, бош ҳакам бу вазиятда қоида бузилмаган деб топди.
👍4