PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Про-лига. 1-тур.

"Шўртан" - "Турон" 0:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)
👍8
Жамоамиз сардори Сардор Абдураимов рақиб жарима майдони ичкарисида йиқилганди, бош ҳакам бу вазиятда қоида бузилмаган деб топди.
👍4
Низомиддин Зиёвутдинов! Жамоамиз посбони мезбонлар футболчиси Сарвар Бўроновнинг кучли зарбасини маҳорат кўрсатиб бартараф этди!
👍3
Хушнудбек Авиловнинг олдинги чизиққа йўллаган узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
Жамоамиз сафида ўзгариш:

Сардор Абдураимов ўрнига Сардор Тельяков ўйинга қўшилди.
Сардорлик боғичи Аъзамжон Алиевга ўтди.
🟥Қизил карточка

Марлен Чобанов иккинчи бор сариқ карточка билан огоҳлантирилди ва майдонни тарк этди.
👍4
Пенальти! Мезбонлар фойдасига!
🟨Сариқ карточка

Сардор Абдунабиев бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
👍5
Дарвозамиз томон 11 метрлик жарима зарбаси ижро этилмоқда.
Гол! Абдухолиқ Қурбонов пенальтидан гол урди!
👍8🔥4
Про-лига. 1-тур.

"Шўртан" - "Турон" 1:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)

Гол: Абдухолиқ Қурбонов-пен., 68 (1:0)
😁17👏6👍3
ГОООООЛЛЛ!!!

Аъзамжон Алиев! Тажрибали футболчи жарима майдони ичкарисида ажойиб зарба йўллаб гол урди!
👍3👏1
Про-лига. 1-тур.

"Шўртан" - "Турон" 1:1 #LIVE

(Иккинчи бўлим)

Голлар: Абдухолиқ Қурбонов-пен., 68 (1:0), Аъзамжон Алиев, 74 (1:1)
👍20🔥4😁3
Жамоамиз сафида ўзгариш:

Хумоюн Муртозаев ўрнига Саидафзалхон Аҳроров ўйинга қўшилди.
👍7
Эслатиб ўтамиз, жамоамиз вакиллари майдонда 10 киши бўлган холда ўйинни давом эттирмоқдалар.
👍1
Мезбонларда бурчак тўпи.
👍6
"Шўртан" вакиллари ижросидаги бурчак зарбаси самарасиз якунланди.
Жамоамиз сафида ўзгариш:

Ким Бо Йонг ўрнига Азизбек Ибрагимов ўйинга қўшилди.
ГОООООЛЛЛ!!!

Абдуғани Камолов деярли чалқанча услубда зарба йўллаб жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди!
👏24👍3