PFK TURON YAYPAN
1.15K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Учрашувнинг биринчи бўлими якунланди. Ҳозирча дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолмоқда - 0:0.
👍7
"Қўқон-1912" - "Олимпик" учрашувининг иккинчи бўлими бошланди.
👍4
Гол! Жавоҳир Сидиқов қўқонликларни олдинга олиб чиқди.
👍3
Coca-Cola Суперлига. 2-тур.

"Қўқон-1912" - "Олимпик" 1:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)

Гол: Жавоҳир Сидиқов, 63 (1:0)
Учрашув якунланди. Қўқонликлар Жавоҳир Сидиқовнинг 63-дақиқада киритган голи эвазига кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришишди.
👍23
Ким Бо Йонг сизни катта футбол байрамига чорламоқда!

"Турон"нинг янги мавсумда ўз майдонида кечадиган илк ўйинини стадионнинг ўзидан томоша қилишни истайсизми?

Унда биз сизни мазкур ҳафтанинг шанба куни "Ўзбекистон" ўйингоҳида ташкил этилиши кутилаётган мухлислар атмосферасига қўшилишингизни тавсия қиламиз!

Аввалроқ маълумот берганимиздек, сизда шу куни бизнинг ўйингоҳда эл ардоғидаги санъаткор Отабек Муҳаммадзоҳид ижросидаги концерт дастурига ҳам бевосита гувоҳ бўлиш имконияти мавжуд.

Чипталар "Ўзбекистон" стадиони кассаларида сотилмоқда. Қўшимча маълумотларни
+998902928515 ягона алоқа рақами орқали олишингиз мумкин.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#футбол #учрашув #маҳорат #матонат #омад #муваффақият #концерт #байрам #жамоа #турон
👍25👏2
Forwarded from UzPFL
📋 O‘zbekiston Coca-Cola kubogi guruh bosqichiga 19-mart kuni qur’a tashlanadi — https://pfl.uz/uzb/news/detail/14043

📲 https://t.me/uzpfl
📲 PFL.uz rasmiy sahifalari

Twitter | Instagram | Facebook | YouTube
👍2👏1
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичига 19 март куни қуръа ташланади

19 март куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига аъзо барча клуб ўзининг Ўзбекистон Coca-Cola кубогидаги рақибларини билиб олади.
Жараён “Спорт” телеканали орқали соат 21:20 дан бошлаб жонли эфирда кўрсатилади.

Гуруҳ босқичида 2021 йилги мавсумда бўлгани каби 24 та жамоа кураш олиб боради. “Пахтакор” ОФК Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи иштирокчиси сифатида мусобақага 1/8 финалдан эътиборан қўшилади. “Насаф” клуби 15 март куни “Банияс”ни таслим қила олса, турнирни 1/8 финалдан бошлайди, йўқса у ҳам гуруҳ босқичидаги рақибларини 19 март куни билиб олади.

Шу куни мусобақанинг саралаш босқичига ҳам қуръа ташлаб берилади. Саралаш ўйинлари ҳақида бироздан сўнг аниқроқ маълумот тақдим этилади.

Шунингдек, анъанага кўра 2022 йилги кубок финалига мезбонлик қилувчи стадион номига ҳам қуръа ёрдамида аниқлик киритиб олинади. Даъвогар стадионлар Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишилган ҳолда қуръага қадар маълум қилинади.


ЎзПФЛ матбуот хизмати
👍8🔥2
"Арал Самали" билан ўйинга тайёргарлик давом этмоқда

Хабарингиз бор, Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари Про-лиганинг 2-турида "Арал Самали"га қарши майдонга чиқади. Айни кунларда мазкур учрашувга тайёргарлик жараёни қизғин руҳда давом этмоқда.

Эътиборингизга "Ўзбекистон" ўйингоҳида ташкил этилган бугунги машғулотлардан олинган лавҳаларни ҳавола этамиз.


"Турон" матбуот хизмати

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#машғулот #тайёргарлик #меҳнат #матонат #муваффақият #жамоа #турон
👍10🔥4👏1