Бугунги учрашувда "Бухоро" оқ, жамоамиз вакиллари қизил рангли либосларда ҳаракат қилишади.
Амирулло Собиров бошчилигидаги фан клубимиз вакиллари жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун Муборакдаги "Баҳром Вафоев" стадионига етиб боришган.
👍2
Ҳимоя чизиғимизда юзага келган хатодан унумли фойдаланган Собит Синдаров жамоамиз дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
👍4🤩1
Вакилларимиздан ҳужум! Эҳҳҳ... Абдуғани Камоловнинг чап қанотдан йўллаган узатмасига ҳужумчиларимиз улгурмай қолишди.
👍3
Яна бир ҳужум! Аъзамжон Алиев рақиб жарима майдони ичкарисига ёриб кирмоқчи бўлганди, вазият бир оз муваффақиятсиз якунланди.
Вакилларимиз ўйиндаги ҳисобни тенглаштириш учун кетма-кет ҳужум ташкил этмоқдалар.
Тўп жарима майдони ичкарисига етказиб берилди! Хавфли вазият!!! Эҳҳҳ... Яна ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишмоқда!
Давом этамиз! Вакилларимиз навбатдаги ҳужум сари интилмоқдалар.
👍1