PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Forwarded from UzPFL
📋 O‘zbekiston Coca-Cola kubogi. Guruh bosqichi uchrashuvlari sanalari — https://pfl.uz/uzb/news/detail/14073

📲 https://t.me/uzpfl
📲 PFL.uz rasmiy sahifalari

Twitter | Instagram | Facebook | YouTube
👍4
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Жамоамиз иштирокидаги гуруҳ босқичи учрашувлари саналари.
👍7👏2
Forwarded from Proliga
🇺🇿 Pro liga. 4-tur uchrashuvlari boshlanish vaqtlari va translyatsiya qiluvchi telekanallar

📲 https://t.me/ProLigaUZB
👍7
"Наврўз" байрамингиз муборак бўлсин!

Бугун, 21 март миллий ва қадимий байрамимиз Наврўз нишонланадиган кун. Наврўз халқимизнинг
энг севимли
байрамларидан бири
ҳисобланади.

"Турон" футбол клуби барчангизни гўзал юртимизга ўзгача шукуҳ ва тароват бахш этаётган яшариш ва янгиланиш айёми — Наврўзи олам билан самимий қутлайди.

Юртимиздан ҳамиша тинчлик-тотувлик, фаровонлик, тўкинлик ва файзу барака аримасин! Юрт ва Ватан равнақи йўлида қилаётган шарафли ишларингиз орзуларингиз ижобатига етакласин!

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
Forwarded from Proliga
🇺🇿 Pro liga 3-turidan so‘ng to‘purarlar jadvali

📲 https://t.me/ProLigaUZB
👍5
"Ғиждувон" билан ўйинга тайёргарлик жараёни давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, жамоамиз Про-лиганинг 4-тури доирасида "Ғиждувон" клубига қарши майдонга тушади. Ҳозирда мазкур баҳсга тайёргарлик машғулотлари қизғин руҳда давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, "Турон" - "Ғиждувон" учрашуви 26-март санасига белгиланган.


"Турон" матбуот хизмати

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#машғулот #тайёргарлик #меҳнат #матонат #муваффақият #жамоа #турон
👍12
Саидафзалхон Аҳроров Ўзбекистон (U-20) терма жамоасидан чақирув олди

Айни кунларда тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон (U-20) терма жамоаси Тошкент шаҳрида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Мазкур йиғинга жамоамизнинг ёш иқтидорли ҳимоячиси Саидафзалхон Аҳроров ҳам чақирув олди.

Маълумот учун, Саидафзалхон ўтган мавсум ёшлар жамоаларимиз сафидаги ёрқин ўйинлари туфайли клубимизнинг асосий таркибига жалб этилган.

"Турон" футбол клуби жамоаси барча футбол мухлислари номидан Саидафзалхон Аҳроровнинг Ўзбекистон (U-20) терма жамоасидаги фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қолади.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#йиғин #чақирув #эътибор #эътироф #маҳорат #матонат #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍7🔥1👏1