“Ғиждувон" вакиллари иштирокидаги ўйинолди машғулотлардан лавҳалар.
Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишди.
👍3
Дастлабки дақиқаларда ҳар икки жамоа вакиллари бир мартадан ҳужум ташкил этишга улгуришди. Бироқ ҳар икки жамоанинг ҳужуми якунида дарвоза томон зарба йўллангани йўқ.
👍3
Абдулазизхон Абдурашидов қанотдан яхши ҳужум ташкил этаётганди, бироқ сўнги паллада тўпни ўзидан бир оз узоқлаштириб юборди.
Меҳмонлар бурчак зарбаси ижро этишганди, бу вазиятда ҳимоя чизиғимиз вакиллари хавфни бартараф этишга муваффақ бўлдилар.
👍2