Forwarded from Proliga
🇺🇿 Pro liga. 4-turidan o'rin olgan TURON — G‘IJDUVON (1:0) uchrashuvining eng yaxshi futbolchisi — Marlen Chobanov
📲 https://t.me/ProLigaUZB
📲 https://t.me/ProLigaUZB
👍8👏1
Про-лигада 4-тур учрашувлари старт олди. Бугунги беллашувларда қайд этилган натижалар ва мусобақа жадвалидаги вазият.
👍11🔥1
Баҳодир Шаймардонов: "Жуда қизиқарли учрашув гувоҳига айландик"
Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Турон" - "Ғиждувон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов матбуот анжуманида иштирок этди.
Бугунги ўйин ҳақида
- Бугун қизиқарли ва чиройли ўйин гувоҳига айландик. "Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоамиз йигитлари яхши ўйин намойиш этишди. Афсус, юзага келган имкониятлардан фойдалана олмадик. Асосий мақсадимиз - қарши ҳужумда гол киритиш эди. Хатолар устида ишлаймиз.
- Легионер футболчи Эстеван Оспинанинг алмаштирилишига сабаб нима?
- Оспина ҳозир тўлиқ тайёр эмас. Шу сабабдан уни бир бўлим давомида ўйнатиб жисмоний имкониятларини ошириб бормоқдамиз.
"Турон" матбуот хизмати

👍11
Анвар Бердиев: "Ўйин ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар давом этади"
Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Турон" - "Ғиждувон" (1:0) учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Бугунги ўйин ҳақида
- "Ғиждувон"га қарши ўйин қийин ўтишини аввалдан билгандик. Ҳар бир учрашув алоҳида тарих ва унга алоҳида ёндашиш керак. Қайси жамоанинг тайёргарлиги юқори бўлса ғалабага эришади. Жамоамиз футболчиларига сифатли ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бизни стадионга келиб қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ҳам раҳмат айтаман.
- Иккинчи бўлимда ташаббус рақиб томонига ўтиб кетгандек кўринди...
- Ўйин ҳакам ҳуштаги янграгунига қадар давом этади. Майдонда охиригача курашиш лозим. Голдан сўнг йигитлар хотиржамликка берилишди. Ғалаба билан барчани табриклайман.
- Ҳимоячиларнинг ўйинидан қониқдингизми?
- Ҳисоб 1:0 бўлиб турган вақтда ҳимоячиларга босим кўпроқ тушади. Захирадан ҳимоячини майдонга туширдик ва тўп ўтказиб юбормадик.

👍18😁4👏3
Хумоюн Муртозаев: "Бугунги ғалабани мухлисларга бағишлаймиз"
Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Турон" - "Ғиждувон" (1:0) учрашувидан сўнг бош мураббий билан биргаликда жамоамиз ҳужумчиси Хумоюн Муртозаев ҳам матбуот анжуманида иштирок этди.
Бугунги ўйин ҳақида
- Учрашувга қаттиқ тайёргарлик кўргандик, ўйин қийин бўлишини билгандик. Аллоҳга шукр, бугун ғалабага эришдик. Биз мухлислар учун ўйнаймиз, бизни стадионга келиб қўллаб-қувватлаб турган футбол ишқибозларига раҳмат айтамиз. Бугунги ғалабани жамоамиз мухлисларига бағишлаймиз.
- Аввалги матбуот анжуманларида жамоадошингиз Сардор Абдураимов Про-лига тўпурари бўлиш мақсади ҳақида гапирганди. У билан рақобатга тайёрмисиз?
- Жамоада ким гол уришидан қатъий назар барчамиз бирдек хурсанд бўламиз. Муҳими голлар жамоа ғалабасига хизмат қилса бўлди. Сардор тўпурар бўлишни мақсад қилган бўлса, албатта бошқа жамоадошларим каби мен ҳам ёрдам бераман.

👍19🔥2👏1
🔥4