PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Ўйин аввалида жамоавий суратлар.
Бугунги учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи ва ҳар икки жамоа сардорлари.
👍7
Суперлига ва Про-лига клублари ўртасида U-19 Биринчилиги.

2-тур.

"Динамо" (U-19) - “Турон" (U-19) 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
❤9
Ҳар икки жамоа вакиллари учрашувни дастлабки дақиқалариданоқ фаол ўйин намойиш этмоқдалар.
👍8
Ёшлар жамоамиз вакилларидан ҳужум! Хавфли вазият!!!
👍2
Эҳҳҳ... Фаррухжон Қодиров! Ёш ҳужумчимиз мезбонлар посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб дарвоза томон зарба йўллаганди, бу вазиятда дарвозабон тўпни қайтаришга эришди.
🔥7
Вакилларимизда жарима тўпи.
👏7
Дарвозагача чамаси 25-30 метрлар масофа бор.
👍9
Зарба йўлланди! Вуҳҳҳҳ!!! Умиджон Ўктамалиев! Иқтидорли ярим ҳимоячимиз кучли ва аниқ зарба билан тўпни тўғридан-тўғри дарвоза томон йўллаганди! Яна дарвозабон маҳорат кўрсатиб тўпни қайтармоқда!
👍8🔥1🤩1
Энди "Динамо" (U-19) вакилларидан ҳужум! Зарба йўлланди! Бу вазиятда мезбонлар футболчиси Жавлонбек Маликов томонидан йўлланган кучли зарба дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
🔥5👍1🤩1
Жамоамиз сафида ўзгариш:

Омадбек Абдубаннопов ўрнига Азизбек Эргашалиев ўйинга қўшилди.
😁9👏4
Суперлига ва Про-лига клублари ўртасида U-19 Биринчилиги.

2-тур.

"Динамо" (U-19) - “Турон" (U-19) 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
👍8
Учрашувнинг биринчи бўлими якунланди, танаффус.
Жамоалар майдонга қайтишди.
Иккинчи бўлим бошланди!
👍5
Олға Турон, олға йигитлар!!!
👏7👍1🔥1
Суперлига ва Про-лига клублари ўртасида U-19 Биринчилиги.

2-тур.

"Динамо" (U-19) - “Турон" (U-19) 0:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)
Жамоамиз сафида ўзгариш:

Муҳаммадзиё Адҳамжонов ўрнига Муҳаммаджафар Усмонов ўйинга қўшилди.
Вакилларимизда имконият! Фаррухжон Қодиров - Умиджон Ўктамалиев жуфтлиги томонидан яхши ҳужум ташкил этилганди, бироқ сўнги паллада мезбонлар ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.