This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улар жамоамизни тиним билмай олқишлашмоқда!
👏3🔥1
Эслатиб ўтамиз, бугунги учрашув FUTBOL TV телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда.
Ўйин шарҳида таниқли журналист Хайрулла Хамидов ишламоқда.
Ўйин шарҳида таниқли журналист Хайрулла Хамидов ишламоқда.
👍1
🤩7👍1
Вакилларимизда жарима зарбаси тепиш имконияти юзага келганди, бироқ Абдуғани Камоловнинг зарбаси йўлига "Андижон" ҳимоячилари тўсиқ бўла олишни уддалашди.
🔥4
Меҳмонлар томонидан ташкил этилган ҳужум бартараф этилди.
👏4
Вуҳҳҳ!!! Хумоюн Муртозаев тўпга бир оз етмай қолди! Бу вазиятда Бобур Қосимовнинг узатмасидан сўнг жамоамизда яхши имконият юзага келаётганди, меҳмонлар посбони Элдор Адҳамов тўпни эгаллаб олишга эришди.
🔥5
Ўйин суръати жуда юқори! Ҳар икки жамоа майдоннинг ҳар бир қаричи учун жиддий кураш олиб бормоқда!
🔥5
Эҳҳҳ... Қандай имконият!!! Хумоюн Муртозаев рақиб жарима майдони ичкарисига ёриб кириб шерикларига узатма берганди, тўп ўтмай қолди!
Бу вазиятда бош ҳакам жамоамиз посбони Низомиддин Зиёвутдинов меҳмонлар ҳужумчисига нисбатан ўйин қоидасини бузган деб топди.
Гол! Шаҳбоз Эркинов пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди.
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳбоз Эркинов пенальтидан ҳисобни очган вазият.
🤩6👍1