Энди мезбонлардан ҳужум! Хавфли вазият! Ёшлар жамоамиз посбони Отабек Агеев яқин масофадан йўлланган зарбани қайтаришга эришди!
👍8🤩1
Дастлабки дақиқаларданоқ ҳар икки жамоа вакилларида кетма-кет голли вазиятлар юзага келмоқда.
Мезбонлар томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиқди. Бу вазиятда "Нефтчи" (U-19) аъзоси Азаматжон Толибжонов хавфли рейд ташкил этганди, ҳимоя чизиғимиз вакиллари рақиб ҳужумини бартараф этишга эришдилар.
Отабек Агеев тўпни кучли зарб билан ҳужум чизиғига етказиб берганди, тўп учун курашган ёш ҳужумчимиз Муҳаммаджафар Усмоновнинг боши билан йўллаган зарбаси бир оз кучсиз чиқди. Тўпни мезбонлар посбони эгаллаб олишга эришди.
Вакилларимиз бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Бу вазиятда Умиджон Ўктамалиевнинг ҳаволатиб жарима майдони ичкарисига йўллаган узатмасига Авазжон Муродов боши билан зарба йўллаганди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
Вуҳҳҳ!!! Умиджон Ўктамалиев чап қанотдан ажойиб рейд ташкил этиб қулай вазиятга чиқиб бораётганди, сўнги паллада ҳимоячи тўпга улгуриб қолди.
👍1
Бош ҳакам жамоаларга сув ичиб олиш учун бир дақиқалик имконият тақдим этди.
"Нефтчи" вакиллари жарима зарбаси ижро этишганди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
👍4👏1🤩1
Умиджон Ўктамалиев ўз қанотини ўзгартирди, ёш ярим ҳимоячимиз энди ўнг қанотда ўйнамоқда.