Вуҳҳҳ!!! Мезбонлар ҳужумчиси яқин масофадан боши билан дарвозамиз томон зарба йўллаганди, Низомиддин Зиёвутдиновдан сейв!
Бош ҳакам жамоаларга сув ичиб олишлари учун бир дақиқалик танаффус берди.
Бу вазиятда мезбонлар Рустамхон Азимовга нисбатан ўйин қоидасини бузишди.
Тўп етказиб берилди! Эҳҳҳ... Марлен Чобанов ҳужумда ўйин қоидасини бузган деб топилди.
👍3
Мезбонлардан ҳужум! Шахзод Бешимовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини посбонимиз эгаллаб олишга эришди!
👍3
Тўп етказиб берилди! Эҳҳҳҳ... Бу вазиятда Саидафзалхон Аҳроровнинг узатмасига бир оз аниқлик етишмади.
Мезбонларнинг ҳужуми! "Хоразм" легионери Рокки Марчианонинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди!
🔥1
👍1
Айни дақиқаларда биринчи бўлимнинг 39-дақиқаси ўтиб бормоқда.
Яна мезбонлардан ҳужум! Низомиддин Зиёвутдинов тўпни қўлидан чиқариб юборганди, Аслиддин Тоштемиров совуққонлик билан тўпни жарима майдонимиз ичкарисидан узоқлаштирди.
Ўйин суръати жуда юқори! Жамоалар майдоннинг ҳар бир қаричи учун жиддий кураш олиб бормоқдалар.
Сардор Абдураимовнинг жарима майдони ичкарисига етказиб берган узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
Аслиддин Тоштемиров ҳимоя қўрғонимизда фаоллик намойиш этмоқда.
Мезбонлар жарима зарбаси ижро этишди, тўп ҳимоя чизиғимиз вакиллари томонидан қайтарилди.