Мезбонлар бу вазиятда Мирзоҳид Мирзамаҳмудовга нисбатан ўйин қоидасини бузишганди.
👍5
Тўп етказиб берилди! Мезбонлар ҳимоя чизиғи вакиллари тўпни қайтаришди.
Мирзоҳид Мирзамаҳмудовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини мезбонлар посбони эгаллаб олди.
Энди Сардор Абдураимовдан зарба! Эҳҳҳ... Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетмоқда!
Жамоамиз сафида ўзгариш:
Сиёвуш Хабибуллоев ўрнига Ғолиббек Сарибоев ўйинга қўшилди.
Сиёвуш Хабибуллоев ўрнига Ғолиббек Сарибоев ўйинга қўшилди.
Мезбонлар легионери Рокки Марчианонинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
👍6
Зўр вазият! Хумоюн Муртозаев! Эҳҳҳ... Тўпураримиз ўйиндан ташқари холатда қолган экан. Акс холда Хумоюн ўз ҳисобига навбатдаги голни ёзиб қўйиши мумкин эди.
Мезбонлар бурчак зарбаси ижро этишди, Бобур Асқаровнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
Саидафзалхон Аҳроровнинг узатмаси Хумоюн Муртозевга қадар ўтмай қолди, мезбонлар ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Вакилларимизда бурчак тўпи. Эҳҳҳ... Бу вазиятда ҳужумда ўйин қоидаси бузилган деб топилди.
👍5
Ўтказиб юборилган голдан сўнг вакилларимиз ҳужумкорликни оширишди.
👍6
Про-лига. 9-тур.
"Хоразм" - "Турон" 1:1 #LIVE
(Иккинчи бўлим)
Голлар: Сиёвуш Хабибуллоев (0:1), Азиз Пирмуҳаммедов, 75 (1:1)
"Хоразм" - "Турон" 1:1 #LIVE
(Иккинчи бўлим)
Голлар: Сиёвуш Хабибуллоев (0:1), Азиз Пирмуҳаммедов, 75 (1:1)
🔥8👍1
Тўп етказиб берилди! Шахзодбек Бешимовнинг зарбаси ноаниқ чиқди.