PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини кўрсатмоқда.
Олға Турон, олға йигитлар!!!
👏4
U-19 Биринчилиги. 10-тур.

"Машъал" (U-19) - “Турон" (U-19) 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
👍6🤩1
Вакилларимизда жарима тўпи.
👍1
Мезбонлар ўз жарима майдонлари яқинида ўйин қоидасини бузишди.
👍4
Дарвозагача чамаси 20-25 метрлар масофа бор.
Вуҳҳҳҳ!!! Зарба йўлланди! Авазжон Муродовнинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси хавфли кўриниш ҳосил қилганди, бироқ бу вазиятда мезбонлар посбони тўпни эгаллаб олишга эришди.
Яна бир жарима зарбасига эга бўлдик.
Вакилларимиз бу сафар чап қанотдан жарима майдонига яқинроқ жойдан зарба йўллаш имкониятига эга бўлдилар.
Қандай зарба!!! Абдураҳим Сайдуллаев! Унинг "жонли девор" устидан ошириб йўллаган зарбаси тўппа-тўғри дарвозага кириб кетаётганди! "Машъал" посбони тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди!
👍4
Бурчак тўпи тепамиз.
Бурчак зарбасини яна Абдураҳим Сайдуллаевнинг ўзи амалга оширади.
Тўп жарима майдони ичкарисига етказиб берилди! Дастлаб Озодбек Рашидов, кейинроқ Муҳаммаджафар Усмоновларнинг дарвоза томон йўллаган зарбалари ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
👍2👏1
Устунлик ва ўйиндаги ташаббус вакилларимиз томонида.
U-19 Биринчилиги. 10-тур.

"Машъал" (U-19) - “Турон" (U-19) 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
👏4
Яна бир вазият! Бу сафар Азизбек Илҳомжоновнинг қанотдан йўллаган узатмаси жуда хавфли чиққанди, дарвозабон муштлари билан уриб тўпни ўз жарима майдонидан узоқлаштирди.
Навбатдаги имконият! Миразиз Маҳаммадалиев! Ёш ҳужумчимиз тезкорлик билан мезбонлар жарима майдони ичкарисига ёриб кирди, шериклари томон узатма берди, сўнги паллада ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбормоқда!
Вакилларимизда бурчак тўпи.
Тўп етказиб берилди! Вуҳҳҳ!!! Авазжон Муродовнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетмоқда!
Кетма-кет вазиятларга эга бўлаяпмиз.
👍6👏1