Амирулло Собиров бошчилигидаги жамоамиз фан клуби вакиллари "Бухоро" спорт мажмуасига етиб боришган.
👍5
Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда.
👍5🔥2
Вакилларимиз илк дақиқаларданоқ ўйиндаги ташаббусни қўлга олишга интилмоқдалар.
👍5
Хавфли ҳужум ташкил этаётгандик, Ғолиббек Сарибоевнинг жарима майдони ичкарисига етказиб берилган узатмасини мезбонлар ҳимоячиси қайтариб қолди.
🥰4
🔥5
Мезбонлар ижросидаги ҳужум хавфли тус олганди, бу вазиятда Сардор Сулаймоновнинг дарвозамиз томон йўллаган зарбасини ҳимоя чизиғимиз вакиллари қайтаришди.
🥰4
Ғолиббек Сарибоевнинг узатмаси ўтмай қолди, акс холда ҳужум чизиғимиз вакилларида яхши имконият юзага келаётганди.
🔥3
ГОООООЛЛЛЛ !!!
Аъзамжон Алиев! Тажрибали ярим ҳимоячи жамоамиз сардори Сардор Абдураимовнинг узатмасига боши билан зарба йўллаб ажойиб гол урди!
Аъзамжон Алиев! Тажрибали ярим ҳимоячи жамоамиз сардори Сардор Абдураимовнинг узатмасига боши билан зарба йўллаб ажойиб гол урди!
🔥9👍8
Сардор Сулаймонов бурчакдан етказиб берилган узатмадан сўнг боши билан зарба йўллаб дарвозамизни ишғол қилди.
Мезбонлардан яна бир ҳужум! Сонг Лонгжининг кучли зарбасини жамоамиз посбони Низомиддин Зиёвутдинов эгаллаб олишга эришди.