PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
"Локомотив" - "Турон" учрашувидан фотолавҳалар
👍8
"Локомотив" - "Турон" учрашувидан фотолавҳалар
👍4👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Назорат-синов ўйини.

“Локомотив" - "Турон" учрашувида киритилган голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг!


#TURON_MEDIA
👍9🤩3👏2❤1
Хориж йиғинидан сўнг қисқа таътил, навбатда "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" клублари билан ўйнаймиз

Хабарингиз бор, Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари 6-15 июль кунлари Тожикистон давлатида ёзги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишди. 15-июль санасида хориж йиғинини якунлаган жамоамиз пойтахтимиз Тошкент шаҳрига етиб келди ва режага кўра 16-июль куни "Локомотив" клубига қарши назорат учрашувини ўтказишди. Мазкур ўйин якунида жамоамиз аъзоларига 19-июль кунига қадар қисқа таътил берилди.

Ёзги ўқув-йиғин машғулотлари 19-июль санасидан бошлаб Яйпан шаҳрига кўчади. Йиғиннинг қолган қисми давомида бир қатор жамоаларга қарши назорат учрашувлари ҳам режаланган. Жумладан, 24-июль куни Наманганнинг "Навбаҳор", 28-июль санасида эса Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" клубларига қарши ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#тайёргарлик #йиғин #машғулот #меҳнат #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍21🔥1
Эртага "Ўзбекистон" ўйингоҳида ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиш жараёни бошланади

Барчангизга маълум, аввалроқ клубимиз академияси таркибига ёш футболчилар учун танлов эълон қилинган эди. Мазкур хабар футбол жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди ва танлов ишчи гуруҳига Республикамизнинг турли худудларидан кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Эртага, 20-июль кунидан 2011-2012 йилларда туғилган ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиш жараёни бошланади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжат топширган номзод футболчилар эртага соат 09:00 дан кечикмай Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" ўйингоҳига етиб келишлари сўралади.


Қўшимча маълумотлар учун алоқа рақами: +998905063383

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#академия #танлов #кўрик #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍11🔥1