PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Эртага "Ўзбекистон" ўйингоҳида ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиш жараёни бошланади

Барчангизга маълум, аввалроқ клубимиз академияси таркибига ёш футболчилар учун танлов эълон қилинган эди. Мазкур хабар футбол жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди ва танлов ишчи гуруҳига Республикамизнинг турли худудларидан кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Эртага, 20-июль кунидан 2011-2012 йилларда туғилган ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиш жараёни бошланади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжат топширган номзод футболчилар эртага соат 09:00 дан кечикмай Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" ўйингоҳига етиб келишлари сўралади.


Қўшимча маълумотлар учун алоқа рақами: +998905063383

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#академия #танлов #кўрик #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍11🔥1
Ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиш жараёни бошланди

Хабарингиз бор, бугун, 20-июль кунидан "Ўзбекистон" ўйингоҳининг машғулот майдонида клубимиз академияси учун 2011-2012 ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиш жараёни бошланди. Эрта тонгдан ўйингоҳимизга етиб келган кўплаб номзод футболчилар ёшлар жамоаларимиз мураббийлар штаби вакиллари томонидан муносиб кутиб олинди.

Қуйида бугунги кўрик жараёнидан олинган фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.
👍13
Кўрик иштирокчиларини рўйхатга олиш жараёнидан лавҳалар.
👍13
Ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиш жараёни ёшлар жамоаларимиз мураббийлар штаби вакиллари Миржалол Жўраев ва Аҳроржон Қурбоновлар томонидан олиб борилмоқда.
👍12
Ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиш жараёнидан фотолавҳалар.
👍22👏6🤩3
Назорат ўйинлари вақтига ўзгариш киритилди

Хабарингиз бор, Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари Наманганнинг "Навбаҳор" ва Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" клубларига қарши назорат учрашувларини ўтказиш учун келишувга эришган. "Навбаҳор" клуби томонидан билдирилган таклифни инобатга олган холда эндиликда вакилларимиз жами 3 та ўртоқлик мақомидаги учрашувларда майдонга тушишади. Қуйида мазкур ўйинлар саналари келтириб ўтилмоқда:

22-июль, жума.

"Турон" - "Навбаҳор-фарм"

25-июль, душанба.

"Турон" - "Навбаҳор"

28-июль, пайшанба.

"Турон" - "Қўқон-1912"

Мазкур учрашувларнинг барчаси Яйпан шаҳрида ташкил этилади. Ўйинларнинг бошланиш вақтлари ҳақида навбатдаги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#тайёргарлик #йиғин #машғулот #меҳнат #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍18
Про-лига 5-август санасидан қайтади.

14-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари ва уларни трансляция қилувчи телеканаллар рўйхати.
👍11