Жамоамиз вакиллари иштирокидаги ўйинолди машғулотлардан лавҳалар.
Ҳар икки жамоа вакиллари ўйинолди машғулотларни якунлаб кийиниш хонасига йўл олишди.
Илк дақиқаларданоқ ташаббус вакилларимиз томонида бўлмоқда.
Қандай вазият!!! Шарифбек Раҳматов ажойиб ҳаракат билан рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва дарвоза томон кучли зарба йўллади! Меҳмонлар посбони катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбормоқда!
👍1
Яна бир вазият! Сергей Морозовнинг жарима майдони ичкарисига ҳаволатиб йўллаган узатмасидан сўнг Сардор Абдунабиев зарба йўллади! Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетмоқда!
👍1
"Навбаҳор-фарм" вакиллари хавфли ҳужум ташкил этишди, ҳужум дарвоза томон зарба билан якунланди, жамоамиз посбони Мирзоҳид Жалилов ўз ўрнида.
Ортда қолган дақиқаларда ўйиндаги устунлик вакилларимиз томонида бўлмоқда.
Зўр вазият! Денис Островскийнинг ажойиб узатмасидан сўнг Хумоюн Мухторовда қулай вазият юзага келганди. Бу вазиятда ёш ҳужумчи тўпга мослаша олмади, унинг зарбаси кучсиз чиққани боис дарвозабон осонлик билан тўпни эгаллаб олди.