PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Жамоамиз вакиллари иштирокидаги ўйинолди машғулотлардан лавҳалар.
Ҳар икки жамоа вакиллари ўйинолди машғулотларни якунлаб кийиниш хонасига йўл олишди.
Учрашув бошланишига оз фурсатлар қолмоқда.
Учрашувга старт берилди!
👍5
Назорат учрашуви.

"Турон" - "Навбаҳор-фарм" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
Илк дақиқаларданоқ ташаббус вакилларимиз томонида бўлмоқда.
Қандай вазият!!! Шарифбек Раҳматов ажойиб ҳаракат билан рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва дарвоза томон кучли зарба йўллади! Меҳмонлар посбони катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбормоқда!
👍1
Яна бир вазият! Сергей Морозовнинг жарима майдони ичкарисига ҳаволатиб йўллаган узатмасидан сўнг Сардор Абдунабиев зарба йўллади! Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетмоқда!
👍1
Назорат учрашуви.

"Турон" - "Навбаҳор-фарм" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
Учрашувни жонли эфирда кузатиб бориш учун ҳавола

https://youtu.be/kpAkA-F-njw
👍4
"Навбаҳор-фарм" вакиллари хавфли ҳужум ташкил этишди, ҳужум дарвоза томон зарба билан якунланди, жамоамиз посбони Мирзоҳид Жалилов ўз ўрнида.
Назорат учрашуви.

"Турон" - "Навбаҳор-фарм" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
Ортда қолган дақиқаларда ўйиндаги устунлик вакилларимиз томонида бўлмоқда.
Зўр вазият! Денис Островскийнинг ажойиб узатмасидан сўнг Хумоюн Мухторовда қулай вазият юзага келганди. Бу вазиятда ёш ҳужумчи тўпга мослаша олмади, унинг зарбаси кучсиз чиққани боис дарвозабон осонлик билан тўпни эгаллаб олди.
Учрашувни жонли эфирда кузатиб бориш учун ҳавола

https://youtu.be/kpAkA-F-njw
👍3
Гол! "Навбаҳор-фарм" вакиллари ўйинда ҳисобни очишди.
👏10
Қарши ҳужумда юзага келган имкониятни Наврўзбек Иминжонов дарвозага йўллашга муваффақ бўлди.
👏6
Назорат учрашуви.

"Турон" - "Навбаҳор-фарм" 0:1 #LIVE

(Биринчи бўлим)

Гол: Наврўзбек Иминжонов, 21 (0:1)
🤩10👍1🔥1
Ўтказиб юборилган голдан сўнг вакилларимиз ҳужумкорликни янада оширишди.
Бурчак тўпи тепамиз.