PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Назорат учрашуви.

"Турон" - "Қўқон-1912" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
Вакилларимиздан яхши ҳужум! Эҳҳҳ... Дониёр Исмоиловнинг узатмаси Хумоюн Муртозаевга қадар ўтмай қолди.
❤4🥰1
Бу вазиятда жамоамиз тўпурари меҳмонлар посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди.
👍3🥰2
Яна бир имконият! Абдулазизхон Абдурашидовнинг зарбаси чиройли чиққанди, бироқ голга айланмади.
👍5
Айни дақиқаларда учрашув бош ҳаками жамоаларга сув ичиб олишлари учун бир дақиқалик имконият тақдим этмоқда.
👏5
Ўйин давом этади.
Назорат учрашуви.

"Турон" - "Қўқон-1912" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
👍3
Бугунги учрашув "Турон-медиа" томонидан жонли эфирда намойиш этилмоқда.

Ўйин шарҳида Абдулҳаким Мирзаев.

Оператор: Дилмурод Содиқов.


https://youtu.be/KJ5N5oDtuP8
👍4
Вуҳҳҳ!!! Қандай вазият! Меҳмонлар посбони йўл қўйган хатодан сўнг Дониёр Исмоилов тўпни эгаллаб олиб Хумоюн Муртозаев томон узатганди, бу вазиятда Муртозаев тўпга бир озгина етмай қолди!
❤4
Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.
Вуҳҳҳ!!! Меҳмонлар ҳужумчиси Шоҳназар Норбеков жамоамиз посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди, бу вазиятда Низомиддин Зиёвутдинов фаол ҳаракат қилиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
👍3
Назорат учрашуви.

"Турон" - "Қўқон-1912" 0:0 #LIVE

(Биринчи бўлим)
Қувондиқ Рўзиев қарши ҳужумда қулай вазиятга чиқиб бораётган Хумоюн Муртозаевни қўполлик билан тўхтатиб қолди.
❤5
Вакилларимизда жарима тўпи.
Жасурбек Ўриновнинг жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
👍5
Аслиддин Тоштемиров! Абдулазизхон Абдурашидовнинг ажойиб узатмасидан сўнг жамоамиз ҳимоячиси тўпни дарвоза томон йўллаганди, бир озгина ноаниқ.
❤5👍2
Биринчи бўлим якунланди, танаффус.
👍4👏1
Ҳозирча дарвозалар дахлсиз қолмоқда - 0:0.
👏4❤3👍1
Жамоалар майдонга қайтишмоқда.
Учрашувнинг иккинчи бўлимига старт берилди!