👍1
Олимхон Аҳмедовни табриклаймиз!
Бугун клубимиз президенти Олимхон Аҳмедовнинг таваллуд куни.
Шу муносабат билан "Турон" футбол клуби аъзолари ҳамда жамоамизнинг барча мухлислари номидан Олимхон Аҳмедовни самимий қутлаймиз. Клубимиз раҳбарига ҳамиша мустаҳкам соғлик, фаровонлик, улкан муваффақиятлар ва янгидан-янги зафарлар ёр бўлишига тилак билдирамиз.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
#табрик #тилак #омад #муваффақият #жамоа #турон

👍46👏14
Қизлар ўртасида Ўзбекистон W-16 Биринчилиги. "Турон" W-16 қизлар жамоамиздан навбатдаги ғалаба
Бугун қизлар ўртасида Ўзбекистон W-16 Биринчилиги мусобақасида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тур доирасида Хуршид Тўйчибоев бош мураббийлигидаги W-16 қизлар жамоамиз сафарда "Навбаҳор" W-16 вакилларига қарши майдонга чиқиб, 3:0 ҳисобида ғалабага эришдилар.
Қизлар ўртасида Ўзбекистон W-16 Биринчилиги.
3-тур.
"Навбаҳор" W-16 - “Турон" W-16 0:3
Голлар: Фарангиз Убайдуллаева 12 (0:1), Умидахон Йигиталиева 44 (0:2), Ойшабону Усмонова 48 (0:3).
"Турон" W-16: Сарвиноз Эргашева, Бахтигул Мингбоева, Гулчирой Абдумухторова, Дилноза Содиқова (С), Манзура Ибрагимова, Моҳинур Умирзақова, Ойшабону Усмонова, Фарангиз Убайдуллаева, Ўғилой Жумабоева, Умидахон Йигиталиева.
Захира: Гулсанам Орибжонова, Гулшода Собирова, Озодахон Тўйчиева, Шодиёна Ҳайдаралиева, Намунабону Жалолова, Маърифат Давронбекова, Гулёра Ғаниева.
www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз
#қизлар #мусобақа #омад #муваффақият #жамоа #турон

👍5
Исмоилжон Охунжонов ва Любомир Бондаренколар жамоамизни тарк этишди
Про-лиганинг навбатдаги учрашувларига ҳозирлик кўраётган жамоамиз икки нафар футболчи билан хайрлашди. Жумладан, бир неча мавсумдан буён жамоамиз сафида ўйнаб келган Исмоилжон Охунжонов ва жорий йил аввалида таркибга қўшилган Любомир Бондаренколар билан ўзаро келишувга кўра шартномалар бекор қилинди.
“Турон” футбол клуби Исмоилжон Охунжонов ва Любомир Бондаренколарга жамоамиздаги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдирган холда уларга келгусида омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қолади.
Ҳаммаси учун раҳмат, йигитлар!

👍16
Расман! Сергей Морозов жамоамиз аъзосига айланди
Мавсумнинг қолган қисмига кўтаринки кайфиятда тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз сафига янги легионер футболчи келиб қўшилди. Россия фуқароси ҳисобланган марказий ҳимоячи Сергей Морозов клубимиз билан расмий шартномага имзо чекди.
Маълумот учун, жамоамизнинг янги аъзоси бугунга қадар "Торпедо" (Москва), "Амкар", "Нефтхимик", "СКА-Энергия", "Авангард" (Курск), "Звезда" (Пермь), "Волга" (Ульяновск), "Камаз" жамоаларида ўйнаган. Шунингдек, у 2005-йилги мавсумда Россия (U-17) терма жамоаси сафида Европа чемпионлигини қўлга киритган.
Клубимиз вакиллари ва барча мухлислар номидан Сергей Морозовнинг жамоамиздаги фаолиятида улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.
"Турон"га хуш келибсан, Морозов!
www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз
#футбол #йиғин #кўрик #легионер #трансфер #омад #муваффақият #жамоа #турон

👍17👏6