Мезбонлар томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиқди, Суҳроб Бердиевнинг зарбасини Зиёвутдинов эгаллаб олишга эришди.
Эҳҳҳ... Вакилларимиздан зўр ҳужум ташкил этилаётганди, Бобурбек Қосимовнинг узатмасини шериклари тушунмай қолишди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Андижон" вакиллари ижросидаги бурчак зарбаси. Ҳимоя чизиғимиз вакиллари вазиятдан фаоллик билан чиқиб кетишди.
👍2
Жарима зарбасидан етказиб берилган тўпни Владимир Бубанья жамоамиз дарвозасига йўллашнинг уддасидан чиқди.
👍5
Бобур Қосимовнинг узатмасидан сўнг Сиёвуш Хабибуллоев зўр вазиятга чиқиб борганди, бироқ у бу вазиятда узатма беришга қарор қилди. Аммо тўп Хумоюн Муртозаевга гол уриш учун қулай даражада етиб келмади.
👍1
Дониёр Исмоилов қарши ҳужумда яхши вазиятга чиқиб бораётганди, бироқ унга нисбатан қўполлик ишлатилди. Аммо учрашув бош ҳаками бу вазиятда қоида бузилмаган деб топди.
👍2
Вуҳҳҳ!!! Қандай вазиятни қўлдан бой бердик! Сардор Тельяков томонидан жарима майдони ичкарисига етказиб берган тўпга Хумоюн Муртозаев боши билан зарба йўллаганди! Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетмоқда!
👍1
Учрашувнинг биринчи бўлимига бош ҳакам томонидан 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
Про-лига. 15-тур.
"Андижон" - "Турон" 1:0 #Танаффус
Гол: Владимир Бубанья, 32 (1:0)
Биринчи бўлим якунланди!
"Андижон" - "Турон" 1:0 #Танаффус
Гол: Владимир Бубанья, 32 (1:0)
Биринчи бўлим якунланди!
🤩3👍1
Иккинчи бўлим аввалида жамоамиз сафида ўзгаришлар:
Бобурбек Қосимов, Сиёвуш Хабибуллоевлар ўрнига Сардор Абдураимов ва Абдулазизхон Абдурашидовлар ўйинга қўшилишди.
Бобурбек Қосимов, Сиёвуш Хабибуллоевлар ўрнига Сардор Абдураимов ва Абдулазизхон Абдурашидовлар ўйинга қўшилишди.
👍2