PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Ҳаммаси жойида! Ўйин давом этмоқда.
Дониёр Исмоилов қанотдан жарима майдони ичкарисига яхши узатма берганди, бироқ бу вазиятда бош ҳакам тўп майдонни тарк этганини кўрсатмоқда.
🤩5
"Андижон" вакиллари ижросидаги стандарт вазиятлар хавфли тус олаяпти. Бугунги ўйинга танланган услуб ҳам аслида шундай экани кўриниб турибди.
👏3
Эҳҳҳҳ... Хумоюн Муртозаев тўпга бир оз улгурмай қолди! Вазият қаҳрамони андижонликлар посбони. Дарвозабон ўз вақтида чиқиб келиб тўпни узоқлаштиришга эришди.
👏4
Олға йигитлар!!! Бизга гол керак!
👏8
Мезбонлар ижросидаги ҳужум хавфли чиққанди, жарима майдони ичкарисига етказиб берилган тўпни жамоамиз посбони Низомиддин Зиёвутдинов қўллари билан уриб юборишга эришди.
👍9
Хушнудбек Авиловга тасанно! Жамоамиз ҳимоячиси бир оз жароҳат олганига қарамасдан ўйинни давом эттиришга қарор қилди.
👏3
Охиригача курашамиз йигитлар!!!
👍4❤3
Про-лига. 15-тур.

"Андижон" - "Турон" 1:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)

Гол: Владимир Бубанья, 32 (1:0)
👍5
Жамоамиз сафида ўзгаришлар:

Дониёр Исмоилов, Сардор Тельяковлар ўрнига Азизбек Ибрагимов ва Сардор Абдунабиевлар ўйинга қўшилишди.
👍3
Вуҳҳҳ!!! Сардор Абдунабиев майдонга тушгани ҳамон гол уриши мумкин эди! Унинг жарима майдони ичкарисидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетмоқда!
👍3
Вакилларимиз ҳужумкорликни оширишди.
👏3
Ҳозирча таблода мана шундай ҳисоб. Бу орада эса ўйиннинг 76-дақиқаси ўтиб бормоқда.
👍7
Кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқдамиз.
👍2👏2
Вакилларимизда жарима тўпи.
🤩2
🟨Сариқ карточка

Сардор Абдунабиев бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
👍3
Ўйинда яна тўхталишлар юзага келди.
👍3
Давом этамиз! Вакилларимиз мезбонлар жарима майдони яқинида босимни кучайтиришди!
🤩2
Жамоамиз сафида ўзгариш:

Хушнудбек Авилов ўрнига Қаҳрамон Баҳодиров ўйинга қўшилди.
👍2👏2
Бурчак тўпи тепамиз.
👍4