👍8
Вуҳҳҳ!!! Дониёр Исмоиловнинг жарима майдони ичкарисига йўллаган узатмаси ўтмай қолди! Акс холда жамоамизда гол уриш учун жуда қулай вазият юзага келиши мумкин эди!
👍1
Сардор Тельяковнинг бурчакдан етказиб берган тўпини мезбонлар посбони Равшанбек Ягудин эгаллаб олишга эришди.
👍3
Тўп жарима майдони ичкарисига етказиб берилди! Сиёвуш Хабибуллоев! Ёш футболчимиз бу вазиятда фаоллик кўрсатиб хавфни бартараф этмоқда!
👏6👍1🤩1
👍6
Вакилларимиздан ҳужум! Сиёвуш Хабибуллоев яхши вазиятга чиқиб бораётганди! Эҳҳҳ... Бош ҳакам бу вазиятда ўйин қоидаси бузилганини қайд этмоқда.
👍2
Тўп тезда ўйинга киритиб юборилди, бироқ ҳужум якунига етмасидан мезбонлар ҳимоя чизиғи вакиллари тўпни эгаллаб олишга эришдилар.
Айни дақиқаларда учрашув бош ҳаками жамоаларга сув ичиб олишлари учун бир дақиқалалик танаффус берди.
Хушнудбек Авилов йўналиши бўйлаб қанотга етказиб берилган узатма бир оз кучли чиққани боис жамоамиз вакили тўпга етиб бора олмай қолди.